22:23 / 23.02.2021
711

Қариндоши Елизавета II нинг юзини ерга қаратди

Қариндоши Елизавета II нинг юзини ерга қаратди
Фото: «Zvezdaweekly.ru»
Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг невара жияни Саймон Боуз-Лайон зўрлашга урингани учун 10 ойга қамоққа ташланди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йил февраль ойида инглиз зодагони қасрида меҳмонлар бўлишган. Кечаси Саймон Боуз-Лайон ухлаб ётган қизнинг хонасига бостириб кириб, унинг кийимларини юлиб олишга уринган. Меҳмон унга қаршилик кўрсатолган, графни эшикдан итариб юбориб, дўстларини ёрдамга чақирган.

Қироличанинг қариндоши маст бўлиб қолганлигини айтиб, жабрланувчидан кечирим сўради. Суд жараёнида графнинг ўзи ҳам буни кутмаганлигини маълум қилди.

«Бироқ мен ҳақиқатга тик боқиб, содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммамга олишим керак», — дея қўшимча қилди Боуз-Лайон.
Унинг сўзларига кўра, у ўтган йил давомида профессионал ёрдам олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)