23:26 / 01.03.2021
2 280

Туркия курорти 500 кунга ёпилмоқда

Туркия курорти 500 кунга ёпилмоқда
Фото: ntv.com.tr
Туркиянинг Чанаккале вилоятидаги Aссос курорт шаҳрининг қадимий инфратузилмаси сайёҳлар учун хавф туғдира бошлаган. Шу сабабли шаҳарда таъмирлаш ишлари олиб борилади ва у 500 кунга ёпилади, деб хабар берди NTVтелеканали.

Таъкидланишича, шаҳар устига осилиб тушган қоялар қулашни бошлаган ва вақти-вақти билан тош бўронларга айланмоқда. Вазият Туркия соҳилларида охирги вақтларда содир бўлаётган сейсмик фаолликнинг кучайиши натижасида мураккаблашмоқда.

Режада мўлжалланишича, осилиб турган хавфли қояларни уриб майдалаб олиб ташлаш ва қоялар устига пўлат тўр қўйиб, қолдиқлар тушишини олдини олиш керак. Тахминан ярим йил давом этиши кутилаётган таъмирлаш ишлари давомида қадимий шаҳарда камида 19 та сайёҳлик инфратузилмаси ёпилади, булар меҳмонхоналар, ётоқхоналар, ресторан ва кафелар, шунингдек чой боғи ва ҳаттоки музқаймоқ дўкони.

Эски портдаги ресторанлардан бирининг бошқарувчиси бўлган Тоҳир Ченавку таъмирлаш ишларига тадбиркорлар қарши бўлмаслигини айтган.

Биз хавфни билаяпмиз. Ёзда биз қоялар қулаши хавфига дуч келмадик. Қишда эса бундай хавф мавжуд. Қишда корхоналарда ҳам мижозлар асосан бўлмайди шу сабабли таъмирлаш ишларини қишда амалга ошириш мақсадга мувофиқроқ, деб ҳисоблаймиз”, деб айтган тадбиркор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия курорти 500 кунга ёпилмоқда