10:36 / 29.03.2021
933

Британияда эшикларни тумшуғи билан тақиллатиб, одамларни қўрқитиб келаётган оққуш (видео)

Британияда эшикларни тумшуғи билан тақиллатиб, одамларни қўрқитиб келаётган оққуш (видео)
Кадр: SWNS
Британиядаги Нортгемптон шаҳрида жойлашган туманлардан бирининг аҳолиси беш йилдан буён уйма-уй юриб, тумшуғи билан эшикларни тақиллатадиган ва эшикдаги почта қутиси қопқоғини жаранглатадиган Седрик лақабли оққушдан безор. Қуш уч соат давомида шовқин кўтариши мумкин, деб ёзади Esquire.

Нортгемптонлик Стивен Леггнинг сўзларига кўра, оққуш деярли саккиз йилдан буён яқин атрофдаги кўлда ўз жуфти билан яшайди, бироқ дастлабки йилларда у ҳеч кимга зарар бермаган. Сўнгги беш йил ичида эса қуш баҳордан бошлаб ёз охирига қадар маҳаллий аҳолининг «жонига тегади». Седрик ҳеч қандай зарар етказмайди, бироқ ёқимсиз шовқин бутун уй бўйлаб тарқалади.

Стивеннинг айтишича, у бир сафар оққушларни қўрқитадиган ультратовушли қурилмани сотиб олган, аммо бу Седрикка ёқиб қолган. Шунда британиялик почта қутиси қопқоғини ёпиб, оққушдан қутилмоқчи бўлган, бироқ бунинг оқибатида у бир ой почта қабул қила олмаган.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича қироллик жамиятининг тахминича, Седрик ҳашаротларни йўқ қилишга уринмоқда. Бироқ Стивеннинг таъкидлашича, почта қутисида ҳеч қандай ҳашарот йўқ, кўлдаги оққушларни эса деярли барча озиқлантиради, шу сабабли улар доимо тўқ.

Бошқа версияга кўра, одамлар Седрикни кириш эшиги олдида овқатлантирган ва у бунга кўникиб қолган. Стивен ҳеч қачон бундай қилмаганини таъкидлаганига қарамай, оққушнинг ҳужум объектига айланиб қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Британияда эшикларни тумшуғи билан тақиллатиб, одамларни қўрқитиб келаётган оққуш (видео)