18:38 / 10.04.2021
2 231

АҚШда «соғлиқ учун фойдали» туз яратилди

АҚШда «соғлиқ учун фойдали» туз яратилди
Фото: MicroSaltinc
Американинг MicroSalt компанияси таркибида натрий миқдори 50 фоизга кам бўлган тузнинг такомиллаштирилган формуласини яратди. Ушбу маҳсулот соғлиқ учун фойдали дея эътироф этилмоқда, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Ихтирочи истеъмол қилинадиган туз миқдорини камайтиришга уриниб, бозорда кенгайиш мақсадида краудфандинг кампаниясини ўтказмоқда. MicroSalt ўз маҳсулотини «наноўлчамдаги туз кристаллари билан қопланган зарралар» деб атамоқда.

Ташувчи (одатда малтодекстрин) тузнинг майда кристалларини етказиб беришда транспорт молекуласи сифатида таъсир кўрсатади. Ушбу кристаллар табиий равишда ташувчиларга электрстатик куч ёрдамида ёпишади. Туз кристаллари ўлчамининг кичиклиги сабаб деярли бир онда эриб кетади ва одатдаги мазали таъмни таъминлайди.

Янгиланган туз анъанавийсидан тахминан 100 баравар кичик ва керакли таъмга эришиш учун кам миқдорда талаб этилади.

Компаниядагиларнинг таъкидлашича, янги маҳсулот шўрлик даражаси бўйича анъанавий туздан фарқ қилмайди, бироқ унинг таркибидаги натрий 50 фоизга кам. Истиқболда ушбу кўрсаткични 80 фоизга етказиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, MicroSalt маҳсулоти камайтирилган натрийга эга ўз муқобилларидан яхшироқ, чунки уларда калий хлорид ишлатилади — унинг ўзи ҳам туз ҳисобланади.

Стартап апрель бошидан буён краудфандинг ёрдамида 380 минг доллардан ортиқ маблағ тўплади. MicroSalt’нинг бозорга чиқиши учун 750 минг доллар керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда «соғлиқ учун фойдали» туз яратилди