23:55 / 23.04.2021
1 273

Италияда эътиборсиз ҳайдовчи 400 минг долларлик Ferrari’сини кўлга чўктириб юборди

Италияда эътиборсиз ҳайдовчи 400 минг долларлик Ferrari’сини кўлга чўктириб юборди

Фото: Formula Passion
Интернетда Шимолий Италияда сувга чўкиб кетаётган 400 минг долларлик қора Ferrari 812 GTS томида ўтирган эркакнинг сурати тарқалди, деб хабар беради Motor.

Ferrari эгаси суперкарида Шимолий Италияда жойлашган кўллардан бирига келган. Автомобильдан тушиш вақтида эркак 812 GTS’нинг тормозини тортишни унутиб, родстер узатмалар қутисини нейтрал ҳолатда қолдирган. Ҳайдовчининг хатолиги оқибатида қияликка жойлаштирилган суперкар кўлга тушиб кетган.

Ferrari’си ҳаракатланаётганини кўрган ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган. Бироқ унинг қўлидан ҳеч нарса келмаган. Эътиборсиз автомобиль эгаси сабаб 400 минг долларли машина сувдан эвакуатор ёрдамида чиқариб олинган. Кўл у қадар чуқур эмаслиги сабаб ҳайдовчининг омади келган, акс ҳолда 812 GTS’ни қайта тиклаб бўлмас эди.

Ferrari 812 GTS Италия маркасининг оддий йўлларга мўлжалланган энг кучли модели ҳисобланади. Суперкарга 800 от кучи ва 718 Нм айланувчи моментни тақдим этишга қодир 6,5 литрли В12 двигатели ўрнатилган. Родстер соатига 100 километр тезликка 2,9 сонияда эришади. Максимал тезлиги — 340 километр/соат.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Италияда эътиборсиз ҳайдовчи 400 минг долларлик Ferrari’сини кўлга чўктириб юборди