Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда ажрашишларини эълон қилишди. «Ўзаро муносабатларимиз устида кўп мулоҳаза қилиб, биз никоҳимизни тугатиш тўғрисида қарор қилдик», дея маълум қилишди Гейтс ва унинг рафиқаси қўшма баёнотда.
Гейтснинг айтишича, 27 йиллик турмушда улар уч нафар ажойиб фарзандни вояга етказишган ва бутун дунёда фаолият юритадиган йирик хайрия жамғармасини яратишган.
«Биз жамғарма устида биргаликда ишлашда давом этамиз, аммо энди ҳаётимизнинг ушбу босқичида эр-хотин сифатида ўсишимиз мумкинлигига ишонмаймиз», деди у.
Ажралишнинг молиявий томони ошкор қилинмаган. Гейтс дунёнинг энг бой кишилари бешталигига киради, унинг бойлиги 130 миллиард долларга баҳоланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди