00:13 / 05.05.2021
2 543

Ашраф Ғани толиблар билан тинчлик сулҳи тузиладиган бўлса, президентликдан воз кечишга тайёрлигини билдирди


Фото: Reuters
Афғонистон президенти Ашраф Ғани агар "Толибон" ҳаракати билан тинчлик, ўтиш ҳукуматини шакллантириш ва сайловлар ўтказилиши тўғрисида келишувга эришиладиган бўлса, президентликдан воз кечишга тайёрлигини билдирди.

"Мен мамлакатда тинчлик ўрнатилиши тарафдориман. 2018 йил февралда "Толибон"га сулҳ тузишни таклиф қилгандим. Менинг ҳукуматим ҳали ҳам "Толибон" билан музокара ўтказишга тайёр. Тинчлик таъминланадиган бўлса, мен ҳам муддатидан аввал лавозимимдан кетишга тайёрман", деб ёзди у Foreign Affairs журналида чоп этилган мақоласида.

Ғанининг фикрича, сиёсий барқарорликка эришиш учун биринчи навбатда толиблар билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олиш лозим. Сўнгра "томонлар президент, парламент ва маҳаллий сайловларни ўтказиш тартибини режалаштирувчи ўтиш ҳукуматини шакллантириш масаласини муҳокама қилиши ва қарор қабул қилиши керак".

"Бу сайловларда номзодимни илгари сурмайман ва президентлик муддати якунлангунига қадар лавозимимни тарк этаман", - деб ишонтирди у.

Ашраф Ғанининг сўзларига кўра, "президент Жо Байденнинг Афғонистондан америкалик ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги қарори мамлакат ва унинг қўшнилари учун бурилиш даври ҳисобланади".

Афғонистон президентининг фикрича, АҚШ ва унинг қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши "афғон халқига ҳақиқий суверенитетга эришиш имкониятини беради".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ашраф Ғани толиблар билан тинчлик сулҳи тузиладиган бўлса, президентликдан воз кечишга тайёрлигини билдирди