10:00 / 12.05.2021
1 614

Қозонда ўқувчини қутқаришга уринган ёш ўқитувчи ҳалок бўлган

Қозонда ўқувчини қутқаришга уринган ёш ўқитувчи ҳалок бўлган

Кеча отишма юз берган Қозондаги мактабнинг 25 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Эльвира Игнатьева болани қуролланган жиноятчидан қутқаришга уринган. Оқибатда унинг ўзи қотилнинг қурбонига айланган.

Фожиа гувоҳларининг сўзларига кўра, Игнатьева бир болани босқинчидан узоқлаштирган. У  Ильназ Галявиевнинг қуролига тўсқинлик қилиб, ўқувчини ҳимоя қилган. Натижада ўқитувчининг ўзи жароҳат олган ва бу ўлимга сабаб бўлган.

Аввалроқ Эльвира Игнатьева коридорга чиқиб, Галявиевнинг тасодифий қурбонига айлангани ҳақида хабар берилган эди.
Эльвира Игнатьева 2018 йилда «Йил ўқитувчиси» танловида иккинчи ўринни эгаллаган.

Яна бир жароҳат олган ўқитувчи ҳозирда жонлантириш бўлимида. Гап математика ўқитувчиси Мулланур Мустафин ҳақида кетмоқда. У биринчи бўлиб Ильназ Галявиев томонидан отиб ташланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўққиз киши Қозондаги фожианинг қурбонига айланган. Улар орасида етти нафар ўқувчи ва бошланғич синф ўқитувчиси Венера Айзатова ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Қозонда ўқувчини қутқаришга уринган ёш ўқитувчи ҳалок бўлган