
КХДРда Жанубий Кореядаги қариндошлари билан алоқада бўлиб туриш учун Хитой мобил алоқа тармоқларидан фойдаланаётган фуқаролар таъқиб қилинмоқда, деб ёзади Mirror нашри.
Нашрнинг маълумот беришича, Шимолий Кореяда ташқи олам билан мулоқот қилиш учун мобил алоқадан яширинча фойдаланган ўн киши қатл қилинган.
Хабарга кўра, мамлакат ҳукумати ва махфий полиция март ойида яширинча кузатиш орқали янги кампанияни бошлаганидан сўнг 150 нафарга яқин фуқаро ҳибсга олинган. Нашр манбасининг сўзларига кўра, рейдлар давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар