21:40 / 11.07.2021
4 238

Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон коинотга йўл олди (видео)


Фото: Brendan McDermid / Reuters
Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон дунёнинг энг бой одами, Amazon компанияси асосчиси Жефф Безосдан тўққиз кун олдин, 11 июль куни космик парвозни режалаштираётгани ҳақида хабар бергандик.

Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон Virgin Galactic компаниясининг VSS Unity космик кемасида суборбитал парвозни амалга оширмоқда. Парвоз ташкилотнинг YouTube-каналида жонли эфирда намойиш этилмоқда.

Брэнсон билан бирга экипаж таркибида учувчилар Дэйв Маккей ва Майкл Масуччи, Virgin Galactic бош космонавт-инструктори Бет Мозес, эксплуатация бўйича етакчи муҳандис Колин Беннетт ва ҳукумат билан алоқалар бўйича вице-президент Сириша Бундла.

Кема 80 километрлик масофани босиб ўтишни режалаштирмоқда — у ерда экипаж аъзолари тўрт дақиқа вазнсизлик ҳолатида бўлишади, Ернинг бир қисмини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Сўнгра учувчилар қўл режимида тормозлашни амалга оширадилар ва планер режимида уни «Aмерика» космопортининг учиш-қўниш йўлагига қўндирадилар.

4 июль куни CNN телеканали эфирида Брэнсон дунёдаги энг бой одам ва Amazon асосчиси Жефф Безос билан космик пойгани баҳолади.
«Мен унинг (Безос) парвозини кўришдан жуда хурсанд бўлар эдим, ўйлайманки, иккаламиз ҳам бир-биримизга фақат яхшилик тилаймиз. Мен бир неча кун олдин бошлааётганим муҳим эмас», — деган у.

Безоснинг Blue Origin компанияси парвози 20 июль куни режалаштирилмоқда. Режага кўра, космик кема Техасдаги космодромда старт олиб, сайёра юзасидан 105 километр баландликка кўтарилади, бу ўртача 10-15 дақиқа вақт олиши керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон коинотга йўл олди (видео)