18:24 / 24.07.2021
1 978

Трампнинг БАА фойдасига ишлашда айбланган собиқ маслаҳатчиси 250 млн доллар гаров эвазига озодликка чиқди


Фото: AP
Суд АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Томас Баракни 250 млн доллар гаров эвазига озодликка чиқарди. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.

Барак Трамп маъмуриятининг ташқи сиёсатига таъсир кўрсатиш мақсадида махфий равишда БАА учун ишлаганликда айбланганди.
74 ёшли собиқ маслаҳатчи қатор шартлар асосида озодликка чиқарилди. Баракнинг паспорти олиб қўйилди, унинг қаерда юргани эса GPS-трекер орқали кузатиб турилади. Шунингдек, собиқ маслаҳатчи комендантлик соатига риоя қилишга мажбур.

Айблов хулосасига кўра, Барак Колорадодаги компанияси раҳбари Мэттю Граймс ва Бирлашган Араб Амирлиги ҳукумати манфаатларини ҳимоя қилувчи бизнесмен Рашид Султон ал-Малик Алшоҳий билан тил бириктирган.

Трамп президент бўлгач, Барак америкалик юқори мартабали амалдорларга Яқин Шарқдаги ташқи сиёсат масалалари бўйича норасмий равишда маслаҳат бериб келган, деб ёзади AP.

Бундан ташқари, Барак БАА расмий шахсларига Трамп маъмурияти фаолияти тўғрисидаги махфий маълумотларни берганликда айбланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг БАА фойдасига ишлашда айбланган собиқ маслаҳатчиси 250 млн доллар гаров эвазига озодликка чиқди