Коронавирус тарқалиши тезлашди

Коронавирус тарқалиши тезлашди
Фото: «Zdorovayarossia.ru»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, сўнгги бир ойда коронавирус тарқалиши икки баробар тезлашди.

«Ўтган ҳафтада ЖССТ тўрт миллион COVID-19 ҳолати ҳақида маълум қилди. Ҳозирги суръат билан келгуси икки ҳафта ичида касалликка чалинганларнинг умумий сони 200 миллиондан ошиши кутилмоқда. Биз бу рақамларга етарлича эътибор бермаяпмиз», — дея унинг сўзларини келтирган «РИA Новости».

ЖССТ раҳбари, шунингдек, дельта коронавируси 132 мамлакатда аниқланганини таъкидлади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар