10:47 / 02.08.2021
1 797

Мутахассис жавоби: Коронавирусга чалинишлар сони нега кўпайди?

Мутахассис жавоби: Коронавирусга чалинишлар сони нега кўпайди?

AҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи 100 миллионга яқин америкаликлар ҳали ҳам коронавирусга қарши эмланмаганини ва сўнгги пайтларда мамлакатда касалланишнинг кескин кўпайиши айнан шу фуқаролар билан боғлиқлигини таъкидлади.

«Aгар касалланишлар сони кўпайишига қарасангиз, охирги ҳафтада ўртача кунлик кўрсаткич сезиларли даражада ошганини кўрасиз. Нима қилишимиз кераклигини яхши биласиз — ва биз уни қайта-қайта такрорлаймиз. Ҳақиқат шундаки, мамлакатда вакцинация ҳуқуқига эга, лекин эмланмаган 100 миллион киши бор. Биз ана шу эмланмаганлар орасида касалликка чалиниш ҳолатини кузатяпмиз», — деди Фаучи ABC News телеканалига берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, ўтказилган аломатлар оғирлиги нуқтаи назаридан, AҚШ аҳолисининг ушбу гуруҳи «айниқса, ҳимоясиз», чунки эмланганлар «асосан касалликнинг оғир босқичидан ҳимояланган». Фаучининг фикрича, ҳозирги шароитда COVID-19 дан эмланмаган америкаликлар коронавируснинг қайта-қайта тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бу эса «охир-оқибат, барчага таъсир қиляпти».

Washington Post газетаси мутахассисларга таяниб прогнозни эълон қилди. Унга кўра AҚШда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кунлик кўпайиши август ойида 140-300 минггача ўсиши мумкин. Мутахассисларнинг айтишича, фақат охирги бир ҳафтада мамлакатда ўртача кунлик касалланиш даражаси 60%га ошган.

Энг жиддий ҳолат AҚШнинг Флорида штатида кузатилмоқда. У ерда AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари (CDC) маълумотларига кўра, якшанба куни ҳар куни инфекцияга чалинганлар сони бўйича рекорд ўрнатилди — 21 683 киши.

АҚШ коронавирус билан касалланганлар сони ва ўлганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда 34,9 миллиондан ортиқ одам вирусга чалинган, 613 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Мутахассис жавоби: Коронавирусга чалинишлар сони нега кўпайди?
[/banner_pushhouse