13:20 / 02.08.2021
3 201

«Толибон» Афғонистон ҳудудининг ярмида ўз назоратини ўрнатди


Фото: EPA
«Толибон» ҳаракати жангарилари энди Афғонистоннинг ярмини назорат қилмоқда. Бу ҳақда чет эллик кузатувчиларнинг ҳисоб-китобларига таяниб «Радио Свобода» хабар бермоқда.

Жангариларнинг ўзлари эса Афғонистон ҳудудининг 80 фоизини қўлга киритганини даъво қилмоқда.
Айни пайтда улар Ғарбий Афғонистондаги Ҳирот вилоятининг маъмурий маркази бўлган шу номли шаҳарга кириб бормоқда, у ерда ярим миллион аҳоли яшайди. Бундан ташқари, мамлакат жанубида жангарилар Қандаҳор ва Лашкаргоҳ устидан назорат ўрнатишга уринмоқда.

Қандаҳордаги қочқинлар лагерларида қарийб 11 мингта оила яшайди. BBC Афғонистон парламенти аъзосининг ҳисоб-китобларига таяниб ёзишича, «Толибон»нинг шаҳарни эгаллаб олиш хавфи ҳақиқатга жуда яқин. Депутат айтишича, «Толибон» Қандаҳорни ўзининг вақтинчалик пойтахтига айлантирмоқчи.

Айни пайтда, агар Қандаҳор қуласа, Афғонистон ҳукумати жануби-ғарбий ҳудуддаги яна беш-олтита вилоятлар устидан назоратни йўқотади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон жанубидаги Қандаҳор аэропорти «Толибон» террорчилик ҳаракати томонидан ракета ҳужумига учради, парвозлар тўхтатилди.

Июль ойида АҚШ ўз қўшинларининг катта қисмини Афғонистондан олиб кетди. Шундан кейин мамлакатда «Толибон» жангариларининг ҳужумлари бошланди. Айни пайтда «Толибон» Афғонистон чегараларининг, тахминан, 90 фоизини назорат қилмоқда ва йирик шаҳарларга ҳужум уюштирмоқда.

«Толибон» Ашраф Ғани ҳукумати истеъфога чиқсагина, ўт очишни тўхтатишга рози бўлишини маълум қилди. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги 34 та вилоятнинг 31 тасида комендантлик соати эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Афғонистон ҳудудининг ярмида ўз назоратини ўрнатди