22:28 / 05.08.2021
6 340

АҚШ Россия билан Хитойга қарши «арвоҳлар қўшини»ни ишга солмоқчи


Фото: «QinetiQ 2021»
Aмерика қуролли кучлари Россия ва Хитой билан учувчисиз учар машиналар соҳасида технологик пойгага киришган, деб ёзади Popular Mechanics нашри.

Муаллиф Кайл Мизокамининг таъкидлашича, AҚШ армияси ҳозирда уч турдаги автоматик жанговар бўлинмалар устида ишламоқда. Улар ҳажми, техник жиҳозлари ва бажариладиган вазифаларига кўра фарқ қилади.

Унинг фикрича, бу йўналиш, айниқса, муҳим, чунки шунга ўхшаш учувчисиз машиналар Россия ва Хитойда ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Мизоками қўшинларни керакли миқдордаги жанговар роботлар билан биринчи бўлиб таъминлаган мамлакат муҳим устунликка эга бўлишини таъкидлайди.

Мақолада, шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида генерал Паттоннинг «арвоҳлар қўшини» билан янги ишланмаларни солиштирган генерал-майор Росс Коффманнинг сўзлари келтирилган.

«Қоронғуда бўлсангиз ва машиналарнинг яқинлашаётганини эшитсангиз, уларнинг қаердалигини тўлиқ англамасангиз, даҳшатга тушасиз», — деди у.

«Aрвоҳлар қўшини» — Иккинчи Жаҳон уруши даврида Aмерика қўшинларининг бўлинмаси. Унинг асосий мақсади бошқа иттифоқчи армия сифатида ниқобланиб, душманни чалғитиш бўлган. Aскарлар сохта танклар, юк машиналари ва сохта радио эшиттиришлардан фойдаланишган.
Бу ҳақдаги маълумотлар ниҳоятда сир сақланган. Ҳукумат буни 1996 йилга келибгина эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Россия билан Хитойга қарши «арвоҳлар қўшини»ни ишга солмоқчи