09:40 / 08.08.2021
2 214

Чехияда янги китоб ёзган бош вазирга қарата тухум улоқтиришди


Чехия бош вазири Андрей Бабиш китобининг тақдимотида томошабинлардан бири унга қарата тухум улоқтирди. Натижада тухум суюқлиги бош вазирнинг ўзи ва унинг ёнида турган бир неча одамларга сачради. Зўравон дарҳол ҳибсга олинган. Бу ҳақда РИА Новости полиция вакили Зденек Халупуга асосланиб маълум қилди.

Бу воқеа Прага чеккасидаги Пругонице шаҳрида содир бўлди. У ерда Бабиш сайловолди йиғинлари ҳақидаги янги китобининг тақдимотини ўтказаётган эди. Оломон орасида турган, бош вазирнинг эҳтимолий сиёсий рақиби унга қарата тухум улоқтирган.

Полиция йигитни ҳибсга олган. Томошабинларнинг бир қисми йигитни ҳимоя қилиб чиққан. Ҳаракат иштирокчиларини бошлиғи ҳам ҳибсга олинган. Бу вақтда Бабишнинг ўзи яқин ўртадаги қандолат дўконидан бошпана топган.

«Жамоат тартибини бузишда гумон қилиниб, полиция икки кишини ҳибсга олди, улардан бири бош вазирга тухум улоқтирди», дея маълум қилди Халупа.

Шунингдек, ҳуқуқ -тартибот идоралари Бош вазир иштирокида митинг ўтказилган майдонда хочларни ким чизган бўлиши мумкинлигини ҳам текширмоқда.

Шу билан бирга, «Демократия учун миллион лаҳзалар» жамоатчилик ҳаракати вакили Гана Страшакова матбуотга, хочлар коронавирусдан вафот этганлар хотирасига, тош йўлакларга чизилганлиги, бу ҳукуматга қанчалик ёмон бўлганини эслаб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чехияда янги китоб ёзган бош вазирга қарата тухум улоқтиришди