18:43 / 20.08.2021
8 198

«Толибон» афғон полицияси бошлиғини қатл қилди

«Толибон» афғон полицияси бошлиғини қатл қилди
«Толибон»нинг афғон полицияси бошлиғи Ҳожи мулла Aчакзайни қатл этаётгани ҳақидаги видео тарқалди.
Бу уларнинг тинчликни сақлаш ва қасос олмаслик ҳақидаги ваъдаларига зиддир.

Марҳум афғон армиясида хизмат қилган, «Толибон» ҳужуми вақтида Ҳирот шаҳри яқинидаги Бадғиз туманида полиция бошлиғи бўлган.
Толиблар Aчакзайни кучли таъқиб қилишган, чунки у Aфғонистон армияси билан бирга қаттиқ қаршилик кўрсатган.

Пайшанба куни Aчакзайнинг дўсти ёзган қатл видеосида полиция бошлиғи қумда тиз чўкиб, кўзлари боғланиб, қўллари олдида боғлангани акс этган. Ушбу видео толибларга яқин манбалар орқали интернет тармоғида тарқалган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг