15:17 / 28.08.2021
2 139

«Толибон» Кобул аҳолисидан қуролларини топширишни талаб қилмоқда

«Толибон» Кобул аҳолисидан қуролларини топширишни талаб қилмоқда
Фото: Reuters
Кобул аҳолиси бир ҳафта ичида қуроллар ва ўқ-дориларни ҳамда ҳукумат машиналарини топширишлари керак. Худди шундай талаб билан Афғонистонда назоратни ўз қўлига олган «Толибон» ҳаракати чиқди. Бу ҳақда «Толибон» вакили Забиулла Мужоҳид маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Афғонистон пойтахти аҳолиси буни бир ҳафта ичида бажариши керак.
«Улар Афғонистон Ислом Амирлиги («Толибон» сиёсий тизимининг номи)нинг тегишли органларига ўтказилиши керак», дейди у.

Олдинроқ «Толибон» тинч аҳоли вакилларидан қуролларни тортиб олаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ҳаракат вакиллари, шунингдек, собиқ ҳукумат билан тинч мулоқот ўрнатишга ва собиқ амалдорлар ўзларини хавфсиз ҳис қилишларини таъминлашга ваъда бермоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Кобул аҳолисидан қуролларини топширишни талаб қилмоқда