21:42 / 17.09.2021
3 839

Путин АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетганини қочишга қиёслади

Путин АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетганини қочишга қиёслади
Фото: «kremlin.ru»
АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан шошилинч тарзда олиб кетилганини қочишга қиёслаш мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилишида айтиб ўтди. Путин ШҲТ саммитида видеоконференцалоқа орқали иштирок этмоқда.

«Ҳозир ташкилотимиз олдида АҚШ кучлари ва уларнинг НАТОдаги иттифоқчилари Афғонистондан, агар қочиб қолиш демасак, шошилинч равишда олиб чиқилганидан кейин ушбу мамлакатда юзага келган вазиятнинг кескинлашуви билан боғлиқ жиддий хавфларни ҳисобга олган ҳолда умумий, келишилган йўналиш бўйича ҳаракат қилиш вазифаси турибди», — деди Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, ШҲТни Афғонистондан кириб келадиган терроризм, наркотрафик ва экстремизмнинг олдини олишга жалб қилиш ниҳоятда муҳим. Путин, шунингдек, Афғонистонда ҳокимият алмашинуви «деярли қон тўкишларсиз» бўлганини «ижобий лаҳза» деб атади. Унинг фикрича, Афғонистоннинг янги ҳукуматини ўзи берган ваъдаларни бажаришга ундаш зарур.

«‘Толибон’ ҳозир Афғонистоннинг деярли бутун ҳудудини назорат қилмоқда, янги афғон ҳукуматини ўз ваъдаларини бажаришга — тинчлик ўрнатиш, жамоат ҳаётини нормаллаштириш ва ҳамма учун хавфсизликни таъминлашга ундаш керак», — деди Россия президенти.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши Душанбеда бўлиб ўтмоқда, саммитга Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бошчилик қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин АҚШ ва НАТО қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетганини қочишга қиёслади