18:21 / 27.09.2021
1 829

Рамзан Қодиров сайловда 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди

Рамзан Қодиров сайловда 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: vk.com
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров 17—19 сентябрь кунлари бўлиб ўтган республика раҳбари сайлови натижалари бўйича жаҳон рекордини ўрнатди — сайловчиларнинг 99,7 фоизи унга овоз берган. Бу ҳақда «Интеррекорд» рекордларни рўйхатга олиш халқаро агентлиги хабар берди.

«Минтақа раҳбари сайловларидаги энг кўп овоз — 99,7 фоизни Рамзан Қодиров Чеченистон Республикаси раҳбарлиги учун ўтказилган сайловда қўлга киритди», — дейилади хабарда.

Чеченистон фуқароларининг сайловдаги иштироки 94,42 фоизни ташкил этди — Қодировни Чеченистон Республикасининг 711 973 аҳолиси қўллаб-қувватлади. Чеченистон раҳбарлигига бошқа номзодлар Холид Накаев ва Исо Хожимуродов мос равишда 0,12 ва 0,15 фоиз овоз олди.

25 сентябрь куни Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путин ва Давлат Думаси сайловида ғалаба қозонган партия раҳбарлари билан видеоселектор учрашуви чоғида, республикадаги Россия Коммунистик партияси ва Либерал-демократик партияси қўлга киритган натижаларни кулиб эълон қилган.

Путин, ўз навбатида, бу рақамлар ҳақиқий эмасдек туюлиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ унинг сўзларига кўра, агар минтақада амалга оширилган барча ишларга, жумладан, Грозний шаҳрининг қурилишига назар ташланса, у ҳолда сайловчиларнинг хоҳиш-истаклари тушунарли бўлади.

Чеченистон раҳбари — Россиянинг ўз лавозимини узоқ вақтдан бери эгаллаб келаётган губернатори. У 2007 йилдан буён Чеченистонни бошқаради (2011 йил 5 апрелгача — республика президенти сифатида). Минтақа раҳбари этиб тайинланган вақтда у 30 ёшда эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров сайловда 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди