Фото: РИА Новости
Финландия президенти Саули Ниинисте БМТнинг Girls Takeover (Қизлар ҳокимиятни эгаллайди) кампанияси доирасида 6 октябрдаги иш кунини 16 ёшли қиз Нелла Салминен билан бирга ўтказади.
Girls Takeover 11 октябрда нишонланувчи Халқаро қизлар кунининг бир қисми бўлиб, унинг доирасида турли давлатларда қизлар бир кунга ўзларини мамлакат етакчилари сифатида синаб кўришади. Таъкидланишича, ушбу кампания Финландияда бешинчи марта ўтказилмоқда. Жорий йилда ушбу кампаниянинг мақсади ахборотнинг тенг ҳуқуқликка таъсири мавзусини кўтариш бўлади.
Президент девонхонаси маълумотларига кўра, Ниинисте қиз билан бирга иқлим ўзгариши бўйича дунё етакчиларининг IMPACT онлайн-анжуманида иштирок этади. Ушбу анжуман Reuters ахборот агентлиги томонидан ташкиллаштирилган.
Бундан ташқари, Нелла Салминен президент билан бирга Аёллар бирлашмалари марказий иттифоқи раҳбари Эва Биоде, президентнинг рафиқаси Йенни Хаукио ва президент маҳкамаси аъзолари билан учрашувлар ўтказади. Иш куни сўнгида Салминен тенг ҳуқуқликка бағишланган нутқ сўзлаши кутилмоқда.
2020 йилда Халқаро қизлар куни доирасида 16 ёшли Аава Мурто бир кунга Финландия бош вазири лавозимини эгаллаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди