АҚШ айни пайтда Тожикистонда қолаётган афғонистонлик учувчиларни иложи борича тезроқ кўчирмоқчи, дея хабар беради “Рейтер” агентлиги.
Афғонистонлик 143 нафар учувчи ва 13 нафар бошқа ҳарбий хизматчи икки ойдан ортиқ вақтдан бери Душанбе яқинидаги санаторийда яшаяпти. АҚШ Давлат департаменти вакили “Рейтер” билан суҳбатда афғонистонлик учувчилар бирданига кўчирилиши айтган, бироқ тафсилотларни ошкор қилмаган.
Афғонистонлик учувчилар 15 август куни, толиблар Кобулга кириб борганидан кейин мамлакат ҳарбий ҳаво кучларига тегишли 17 та самолётда Тожикистоннинг Бохтар шаҳрига келган. 1 сентябрь куни улар Душанбе яқинидаги санаторийга жойлаштирилди.
Учувчилар АҚШ томонидан эвакуация қилинишни кутган эди, бироқ эвакуация бир неча бор кечиктирилди, тожик томони эса ҳеч қандай маълумот бермаяпти.
“Толибон” Тожикистонга қочган учувчилар ватанига қайтса, жазога тортилмаслигини айтган, бироқ учувчилар толибларга ишонмаяпти. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?