
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ММА жангчиси Усмон Нурмагомедовга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Иш Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 318-моддаси («Давлат мансабдор шахсига нисбатан зўравонлик қўллаш») билан қўзғатилган.
Нурмагомедов ҳайдаб кетаётган автомобиль Каспийск аэропорти яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида полициячини уриб юборган. Спортчи аллақачон Москвада ҳибсга олинган. Усмон Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода "Toyota Camry" русумли автомобиль Каспийск аэропортига қандай йўл олгани акс этган. Унга кўра, ҳайдовчи полиция ходимининг тўхташ ҳақидаги талабларига эътибор бермай ҳаракатни давом эттирган ва ёрдамга келган бошқа ҳуқуқ-тартибот ходимини уриб юборган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар