
Фото: emetrius Freeman / Bloomberg via Getty Images
АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Марк Такано конгрессдаги 100дан ортиқ кишидан иборат «Прогрессив гуруҳ» унинг ҳафталик иш вақтини 40 соатдан 32 соатга қисқартириш тўғрисидаги ташаббусини расман қўллаб-қувватлаганини маълум қилди. Бу ҳақда The Hill хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси доирасида 40 соатлик иш ҳафтаси бутунлай бекор қилинмайди, аммо иш берувчи ҳафтасига 32 соатдан ортиқ ҳар қандай меҳнат учун иш вақтидан ташқари меҳнат сифатида ҳақ тўлайди.
«Миллионлаб одамларни масофадан ишлашга мажбур қилган икки йиллик пандемиядан сўнг одатдаги ҳаётга қайта олмаймиз, чунки «одатий иш» дейилган нарса аслида иш бермаяпти», — деди Такано. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар