14:26 / 26.12.2021
1 357

Эрдўған Туркияни “XXI асрнинг порлаётган юлдузи” деб атади

Эрдўған Туркияни “XXI асрнинг порлаётган юлдузи” деб атади
Фото: Anadolu Agency
Эрдўғаннинг айтишича, пухта ўйланган сиёсат эвазига Туркия пандемиянинг биринчи йили натижаларига кўра иқтисодий ўсиши ижобий кўрсаткични қайд қилган дунёдаги икки давлатдан бири бўлди.

2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 3,4 фоизга қисқарди, Туркияники эса, аксинча, 1,8 фоизга ўсди. 2021 йилнинг 1-чорагида ўсиш давом этиб, 7,2 фоизга, 2-чоракда 21,7 фоизга, 3-чоракда эса 7,8 фоизга етди. Йилнинг охирги 3 ойи ҳам юқори даражадаги ривожланиш билан эсда қолишига шубҳа йўқ”, деб айтган Ғазиантепда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси аъзолари билан учрашув вақтида Эрдўған.

Шу муносабат билан Эрдўған Туркияни “XXI асрнинг порлаётган юлдузи” деб атаган ва мамлакат экспортининг йиллик ҳажми рекорд 221 млрд долларга етганини қўшимча қилган.

Иқтисодиёт ривожланмоқда, туристик соҳада пандемиядан кўрилган зиённи енгиб ўтишга муваффақ бўлинди. 2022 йил ҳам туристик соҳа учун янада муваффақиятли бўлишига шубҳа йўқ”, деб айтган Туркия етакчиси.

У баъзи доиралар Туркиянинг фаол ривожланаётганидан норози эканини айтган ва турк лирасининг кескин қадрсизланишини бунга мисол қилиб келтирган.

Эрдўғаннинг айтишича, Туркиянинг ривожланишини “кўра олмайдиган” бундай сиёсатчилар ва журналистлар мамлакатда саросима кўтариб, миллий валютанинг максимал қадрсизланишига эришмоқчи бўлган.

Мамлакат валюта бозорида мисли кўрилмаган найрангларга тўқнаш келди, бироқ ҳукумат бу муаммони бир соатда ҳал қила олди”, деб таъкидлаб ўтган Туркия етакчиси.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Туркияни “XXI асрнинг порлаётган юлдузи” деб атади