Фото: Reuters
Афғонистоннинг Хитойдаги элчиси Жовид Аҳмад Қаюм Кобулдаги ҳукумат томонидан олти ой давомида маоши тўлаб берилмагани туфайли ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Reuters хабар берган.
Элчи ўзининг ёзма ҳисоботида Афғонистоннинг Пекиндаги элчихонасида ишлаган кўплаб дипломатлар Хитойни тарк этгани, сабаби Кобулдаги ҳукумат августдан, яъни «Толибон» мамлакатда ҳокимиятни қўлга олганидан буён ўз маошларини олмай ишлаганлигини қайд этган.
«Шарафли масъулият якунига етди: мен элчи лавозимидан бўшадим. Мен учун Афғонистон ва ўз халқим учун ишлаш ғурур бағишлади. Элчиликдан кетишимнинг бир нечта сабаби бор, шахсий, профессионал, бироқ бу ерда уларни ёзиб ўтмоқчи эмасман», – дея қайд этган Жовид Аҳмад Қаюм.
Қаюмнинг сўзларига кўра, элчихонага хизмат кўрсатган ходимларга 2022 йил 20 январда улар қилган меҳнат учун тўловлар қилинган ва энди уларнинг фаолияти ҳам тугаган. Мазкур ишчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш элчихонанинг 100 минг доллар маблағи қолган ҳисоб рақамларидан биридан амалга оширилган.
Элчининг хабар қилишича, у элчихона автомобиллари калитларини ўз хонасида қолдирган, шунингдек, у иккита автомобилни аллақачон металлоломга топшириш кераклигини билдирган. Афғонистон ҳукумати мамлакатнинг Пекиндаги янги элчиси ким бўлиши ҳақида расмий маълумот бермаган, бироқ Қаюм ўз хатида элчихонага янги одам тайинланиши ва унинг «жаноб Садаат» эканлигини ёзган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ван Венбин ҳар куни ўтказиладиган брифингда Қаюмнинг Хитойни тарк этгани ва унинг қаерга ва нима учун кетаётганини билмаслигини айтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас