Коронавируснинг келажакдаги штаммлари юқори эҳтимол билан «омикрон»дан кўра кўпроқ юқумли бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Мария ван Керхове маълум қилган.
«Ушбу вирус қанчалик кўп тарқалса, унинг ўзгариши учун имкониятлар шунчалик кўп бўлади ... «Омикрон» биз муҳокама қиладиган охирги вариант бўлмайди»,— дея таъкидлаган эксперт.
Мутахассиснинг айтишича, коронавируснинг келажакдаги вариантлари ҳозирда кенг тарқалганлардан кўра кучлироқ бўлади. Янги штаммлар «каттароқ ёки кичикроқ» касалликларни келтириб чиқариши мумкин, аммо иммунитет тизимининг «қарши ҳужуми» дан қоча олади.
Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш коронавируснинг навбатдаги штамми «омикрон»дан ҳам баттарроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. У глобал эмлаш кампаниясини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаган, бироқ бу жараён ҳануз кучсиз давом этаётганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда