Россиянинг Украина чегарасида ҳарбий кучларни жамлаётганига жавобан Литва Украина армиясига Stinger зенит-ракета ҳаво мудофаа тизимларини беради. Бу ҳақда душанба куни Литва Мудофаа вазирлиги маълум қилган.
Худди шунингдек мудофаа тизимларини Украинага Латвия ҳам ажратишни мўлжаллаган. Эстония эса Американинг Javelin танкка қарши ракета тизимларини топширишни режалаштирмоқда.
Бундай ёрдам АҚШ ҳукумати томонидан АҚШда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналар учинчи давлатга ўтказилиши маъқулланганидан кейин тақдим этилади.
«Украинага бу қуроллар керак бўлмаслигига чин дилдан умид қиламиз. Болтиқбўйи давлатлари Россияни ўзининг тажовузкор ва масъулиятсиз хатти-ҳаракатларини тўхтатишга чақирмоқда», - деган Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас.
Аввалроқ The Wall Street Journal Вашингтондаги расмийларга таяниб, Эстония, Латвия ва Литва АҚШдан Javelin ва Stinger тизимларини Украинага бериш учун рухсат олгани ҳақида хабар берган эди.
Россия расмийлари Москва Украинага бостириб киришни режалаштираётганини бир неча бор рад этган бўлса-да, Украина чегараси яқинида 100 мингга яқин рус қўшинлари жойлаштирилган. Ғарб Россия армиясининг бундай тўпланишини Украинанинг НАТОга қўшилишига йўл қўймаслик учун урушга тайёргарлик деб атамоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда