1 324
«Бу инсониятга ва Россия қонунларига қарши жиноят» – россияликлар Украинага босқинни қораламоқда
24 февраль куни тонгда бошланган Россиянинг Украинага босқини давлатлар суверенитетига доир халқаро ҳуқуқ нормалари бузилиши бўлибгина қолмай, миллионлаб тинчликсевар инсонлар учун даҳшатнинг ўзига айланди.
Дунёнинг турли нуқталарида халқаро ташкилотлар ва давлат раҳбарлари Путиндан бу урушни тўхтатишни сўрамоқда. Шунингдек, минглаб машҳур инсонлар: сиёсатчилар, ОАВ ва медиа вакилларидан тортиб оддий инсонларгача ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, айрим жойларда кўчаларга чиқиб, урушга қарши намойишлар қилмоқда.
Путин бошлаган урушга рус халқининг жуда кўп вакиллари ҳам қарши чиқмоқда. Биринчилардан бўлиб айни вақтда қамоқда бўлган сиёсатчи Алексей Навальний бу урушга қаршилигини айтган.
Судланаётган сиёсатчи Алексей Навальний. Фото: Елизавета Нестерова / Медиазона
«Мен бу урушга қаршиман. Бу уруш Россиянинг муаммоларидан эътиборни чалғитиш учун мўлжалланган ва у фақат қашшоқликка олиб келади, деб ҳисоблайман. Мен бу урушни бошлаганларни бандитлар ва ўғрилар деб биламан», деган Навальний.
Кинотанқидчи Антон Долин эса умри давомида ҳеч қачон Путинга овоз бермаган ва уни қўлламаган бўлса-да, у бошлаган уруш туфайли уят ва хижолатда эканини ёзган.
«Бу кеча умримдаги энг қўрқинчли ва уятли ҳодиса содир бўлди. Менинг давлатим президенти Украинага уруш эълон қилди. Умрим давомида Путинга овоз бермаган ва уни қўлим билан ҳам, сўзим билан ҳам қўлламаган бўлсам-да, бундан [у бошлаган уруш] чексиз уят ва хижолатдаман. Қадрли украиналиклар, гарчи ҳозир сизларнинг бундай алоҳида баёнотлар билан ишингиз бўлмаса-да, менинг бутун хаёлларим сизлар билан», – деган у.
Россиялик машҳур қўшиқчи Валерий Меладзе ҳеч қачон бўлиши керак бўлмаган воқеа содир бўлганини айтди.
«Тарих қачонлардир ҳаммага ҳукм ўқийди ва ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди. Аммо, бугун мен сизлардан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, музокаралар столига ўтиришингизни сўрайман… Инсонлар ўлмаслиги керак», деди у.
Сиёсатшунос Екатерина Шулман ДХР ва ЛХР тан олингунга қадар ҳаммаси ўтиб кетиши ёки бошқача бўлишига умид қилгани ҳақида ёзган.
«Лекин ҳозирча ҳаммаси энг ёмон сценарий асосида давом этяпти. Бўлаётган воқеалар кўламини ҳозирча биз тушунмаймиз. Энди бир неча соат ўтди. Бу урушнинг тонги холос, бу ҳали жуда узоқ ҳикоя бўлади…», деган сиёсатчи.
Журналист Александр Горбачёв Путин тарихга киришни хоҳлагани учун шу ишни қилгани, лекин тарихни у ёзолмаслигини қайд этган.
«Тарихни генераллар ҳам, президентлар ҳам ёзмайди. Тарихни биз каби инсонлар ёзади, улар ҳақиқатни ёзади, деб ўйлайман. 2022 йил 24 февраль куни Владимир Путин бутун администрациянинг розилиги билан ёвуз ҳужжатни амалда қўллади ва Украинага ҳужум қилди», дейди журналист.
Ёзувчи Борис Акунин охиригача Путин ушбу абсурд бўлган урушни бошлашига ишонмаганини айтади.
«Мен доим охир-оқибат ақл ғалаба қозонишига ишонганман, лекин [бу сафар] адашдим – ақлсизлик ғалаба қозонди. Инсонлар ўляпти, қонлар оқяпти. Россияни ақлан заиф диктатор бошқаряпти ва энг ёмони у садоқат билан ўз паранойялари томон кетяпти», деган у.
Екатеринбургнинг собиқ мэри, сиёсатчи Евгений Ройзман бу босқинни ҳукумат томонидан ўз халқига хиёнат деб баҳолаган.
Екатеринбургнинг собиқ мэри Евгений Ройзман / Фото: It's My City
«…Бу фожиа. Уруш бошланди. Ҳеч ким буни кутмаган ва ишонмаган эди. Учинчи рейхга ҳам ҳеч ким ишонмаган эди... Бу биринчи навбатда ўз биродарларимиз ва халқимизга нисбатан хиёнатдир», деган россиялик сиёсатчи.
Яна бир сиёсатчи Михаил Ходорковскийнинг ёзишича, Украинага қарши бошланган уруш инсониятга қарши ҳамда Россия қонунларига кўра оғир жиноят ҳисобланади.
«Лекин шуни аниқ тушуниб олиш керакки, уруш рус халқи учун эмас, Путин ва унинг атрофидагилар ўз ҳокимиятини сақлаб қолишлари учун бошланган. Бахтга қарши, давлат ва куч тузилмалари уларнинг назоратида. Қуролли кучлардан ўз шахсий манфаатлари учун фойдаланиб агрессив уруш бошлагани бу Россия ҳокимиятини Путин бошчилигидаги жиноятчилар тўдаси эгаллаб олганини билдиради».
Шунингдек, Сергей Лазарев, Максим Галкин каби кўплаб россиялик машҳур шахслар ҳам урушни тўхтатиш бўйича чақириқлар билан чиққан.
Бундан ташқари, Россиянинг кўплаб шаҳарларида #Нет войне шиорлари билан кичик ва якка ҳолда митинглар бўлиб ўтмоқда.
Фото: УНИАН
Фото: УНИАН
Ирландия пойтахти Дублин шаҳридаги Россия элчихонаси. Фото: УНИАН
24 февраль куни Нью-Йоркда ҳам юзлаб намойишчилар Путин агрессиясига қарши плакатлар кўтариб чиқди. Фото: REUTERS/Jeenah Moon
Сиднейдаги намойишлар. Фото: AP
Ҳиндистонлик рассом рус босқинига қарши расмлар чизмоқда. Фото: УНИАН
Европадаги намойишлар. Фото: УНИАН
Европадаги намойишлар. Фото: УНИАН
Спорт, хусусан футбол жамоалари ҳам урушга қарши чиқишлар қилмоқда. УНИАН нашри хабарига кўра, Германиянинг «Шалке-04» футбол клуби кийимидаги «Газпром» ёзувидан воз кечган.
Чехиянинг «Славия» футбол клуби эса «Фенербаҳче» билан ўйинга Украинани қўллаб-қувватловчи сўзлар ёзилган футболкада тушган.
«Славия» клуби футболчилари. Фото: УНИАН
«Славия» клуби футболчилари. Фото: УНИАН
Европа Лигасидаги ўйин доирасида «Барселона» ва «Наполи» футболчилари «Урушни тўхтатинг» шиори ёзилган баннер билан суратга тушишди.
Фото: УНИАН
Испаниянинг «Барселона» баскетбол жамоаси ҳам Евролига доирасида «Зенит» жамоаси билан ўйнаш учун Россияга боришдан бош тортди.
Прагада ҳам Россия агрессиясига қарши кенг кўламли митинглар бўлиб ўтмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди