1 177
Украинадаги Ўзбекистон фуқароларининг қанчаси Польша чегарасига етказилгани маълум қилинди
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Украинадан Польшага эвакуация қилинаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 27 февраль куни Украинанинг Львов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина—Польша чегарасидаги «Краковес—Карчова» назорат-ўтказиш пунктига йўлга чиққан.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600 дан зиёд Ўзбекистон фуқароси Польша чегарасига етказилган.
"Шундай кунларда бизга ёрдам қилаётган Юртбошимиз соғ бўлсинлар" дейди Украинадаги ватандошларимиздан бири.
Элчихона вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги Украина—Польша чегараси томон йўл олган ўзбекистонликлар акс этган видеолавҳани илова қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш