Москванинг Тверской туман суди намойиш иштирокчиси Дмитрий Резниковни «*** *****» белгиси туширилган қоғоз кўтариб чиққани учун Россия қуролли кучларини обрўсизлантириш моддаси бўйича 50 минг рубл жаримага тортди.
Резников 13 март куни ҳибсга олинган. У бир кишилик пикетда учта ва беш юлдузни кўрсатадиган плакат билан қатнашган.
Маълумотларга кўра, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён хавфсизлик кучлари Россияда намойишларга чиққан 15 мингдан ортиқ кишини ҳибсга олишган.
Шу йилнинг 4 март куни Россия президенти Владимир Путин Россия қуролли кучлари ҳақида «фейк» тарқатиш ва уларни обрўсизлантириш учун жазоловчи қонунни имзолади.
Унга кўра, маъмурий жавобгарлик белгиланганда максимал жарима 100 минг рублни ташкил этади, жиноий жавобгарликка тортилганда эса 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди