Уч америкалик мусулмон федерал иммиграция идораларини судга бериб, улар диний эътиқодлари туфайли АҚШга ҳар сафар қайтганларида таъқиб қилинаётгани, ҳибсга олингани ва сўроқ қилинишини даъво қилмоқда. АҚШнинг уч фуқароси чегарачилар томонидан доимий равишда иккиламчи текширувдан ўтишларини ва улар мусулмон, сунний ёки шиа эканлиги, қайси масжидга боришлари ва қанчалик тез-тез намоз ўқишлари каби саволларни беришларини айтган.
Америка Фуқаролик Эркинликлари Уюшмаси (ACLU) Лос-Анжелес округ судига тақдим этган даъвода, уларнинг муомаласи Конституция бўйича диний камситиш ҳисобланади, чунки бу биринчи тузатишнинг дин эркинлиги ҳуқуқини бузади.
«Чегарачилар америкалик насронийларни қайси динга мансуб эканликлари, қайси черковга боришлари ва қанчалик тез-тез ибодат қилишлари ҳақида сўралмасада, мусулмон америкаликларни бу каби саволларга алоҳида ажратиб сўроқ қилиниши конституцияга зиддир. Даъвогарлар Америка жамиятида тўлиқ ва тенг ҳуқуқли аъзолик ҳуқуқига эга», дейилади даъво аризасида.
Даъвогарлардан бири, Миннесота штатининг Блумингтон шаҳридаги масжид имоми Абдураҳмон Аден Карие шундай дейди: «Қачон АҚШга уйга қайтаётсам, ташвишга тушаман».
Уни тўхтатиб, ҳибсга олган пайтларида зобитлар ундан қаерда исломни ўргангани, ибодати ва динига оид саволлар билан сўроқ қилишгани иддао қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш