Путин Гутерришни ҳам «яқинлаштирмади».
Фото: РБК
Россия президенти Владимир Путин БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан Москвада учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Бучадаги қирғинни «провокация» деб атаган Путин, унинг ортида ким турганини биламан, деди.
Антониу Гутерриш Россиянинг Украинага ҳужуми БМТ Низомига зидлигини таъкидлаган.
Бош котиб тинч аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар очиш ва кейинчалик ҳозиргидек гуманитар коридорларнинг ишламаётганига ўзаро айбловлар юзага келмаслиги учун БМТ, Россия ва Украина вакилларидан иборат контакт гуруҳини ташкил этиш таклифини киритган.
Гутерриш бунгача РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан, душанба куни эса Анқарада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашганди.
Пайшанба куни Гутерриш Киевга, Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашувга жўнайди, дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда