17:45 / 07.10.2022
1 238

Юз терисининг қаришига олиб келадиган 6 та тонгги одат

Юз терисининг қаришига олиб келадиган 6 та тонгги одат
Фото: Marie Claire
Ҳаммада ҳам қандайдир тонгги одатлар мавжуд бўлиши табиий. Аммо уларнинг ташқи кўринишга таъсир ўтказишини кўпчилик билмайди. Marie Claire нашри ёшлик билан хайрлашишга ва юз терисини қаришига олиб келувчи одатлар ҳақда сўз юритди.

Жуда кўп қаҳва ичиш

Эрталаб икки чашка қаҳва ичгандан кейин оддий сув ичишни ҳам унутмаслик лозим. Мутахассислар ичадиган қаҳва ёки чой миқдорини истеъмол қилинадиган сувга мос равишда тақсимлашни тавсия қилади. «Бу гидрация даражасини кузатишнинг ажойиб усули», — дейди Julius Фю Эстетик пластик жарроҳлик институти тери клиникаси директори.

Етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилмаслик — бу эрта қаришга олиб келиши мумкин. Натижада тери нафақат қуруқ, балки дағал кўринишга келиб қолади. Шунингдек, теридаги тешиклар яққол кўриниб туради, сабаби тери сувсизлик туфайли эластиклигини йўқотади.

Ҳаддан ташқари кўп тозалаш

Тунги уйқудан сўнг терини зўриқтириш эмас, балки уйғотиш керак. У ҳаддан ташқари кўп тозаланмаслиги ва табиий ёғлардан маҳрум бўлмаслиги лозим. «Юзингизни қаритадиган биринчи нарса — бу ҳаддан ташқари қуруқлик», — дейди Julius Фю.

Иссиқлик ва қаттиқ совуқ ҳаво туфайли қуриб кетишдан ташқари, ёш ўтиши билан боғлиқ равишда ёғ ишлаб чиқариш ҳам камаяди, терининг қуриши янада ортади. Натижада ажинлар ва тешиклар кўпая бошлайди, юз ранги оқариб кетади. Шунинг учун, терапевтик воситалар ва скраблар билан тозалашни кечқурун амалга оширган яхши, эрталаб эса фақат илиқ сувдан фойдаланиш тавсия этилади.

Жисмоний машқлар етишмаслиги

«Машқ қилиш юзда микроциркуляцияни фаоллаштиради, бу эса терининг намланишини яхшилашга ёрдам беради. Одамлар одатда машғулотдан кейин ёшроқ кўринади», — дейди доктор Фю.

Жисмоний машқларсиз тери ранги оқариб кўриниши мумкин, шунинг учун баъзида қомат учун эмас, балки порлоқ тери учун машқ қилиш керак. 2015 йилда Aging Cell журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, мунтазам жисмоний фаоллик тери қаришининг олдини олишга ёрдам беради. Бу кунни спорт залида ўтказиш шарт дегани эмас. Атиги кунига 20 дақиқа машқ қилиш ёшликни узоқроқ муддатга сақлаб қолиш учун кифоя.

Ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик

«Қуёшнинг ультрабинафша нурлари хавфини яхши билсангиз ҳам, диққат қилиш керак бўлган яна бир ташқи таҳдид мавжуд: ифлослантирувчи моддалар, — дейди дерматолог Жойс Имахиеробо-Ип. — Атроф-муҳитимиз тобора ифлосланиб бормоқда. Эркин радикаллар терига таъсир қилади, бу тадқиқотлар эрта қаришни келтириб чиқаради».

Терини ҳимоя қилиш учун эрталаб намлантирувчи восита қўллашдан олдин антиоксидант сивороткадан фойдаланиш лозим. C, Э витаминлари, ферул кислотаси, кўк чой ёки ликопен таркибли воситаларни ишлатиш тавсия этилади.

Кўз парваришининг етарли эмаслиги

Юзнинг овал шакли жуда секин ўзгаради, аммо кўз атрофидаги тери бир неча йил ичида ажинлар билан қопланиши мумкин. Бу бир нарсани англатади: бу соҳага имкон қадар кўпроқ эътибор берилиши керак. Эрталаб ва кечқурун терига мос келадиган кўз кремидан фойдаланиш лозим. Агар терининг осилишидан хавотирда бўлсангиз, гиалурон кислотасини қўллаш ёки кўзлар остида қора доиралар бўлса, кофеинни назорат қилиш муҳим ҳисобланади. Патчлар терини барча ҳолатларда қутқара олмайди, лекин баъзиларида фойдали бўлади. Бундан ташқари, қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиш жуда ҳам муҳим.

Косметик воситадан нотўғри фойдаланиш

Ажин, чандиқлар ёки ёшга хос доғларни ёпиш учун тональ кремини қалин қўллаб, уни упа билан ёпиш одати мавжуд. Афсуски, бу билан ажинлар фақат тиқилиб қолиши мумкин, натижада улар кўзга яққол ташланади, айниқса, тери қуруқ бўлса.

Бундай терига ажинларни текислаш учун гиалурон кислотаси каби намлантирувчи моддаларни ўз ичига олган косметик маҳсулот керак. Уни спонж ёрдамида тери юзасига юпқа қилиб қўллаш, шундан сўнг бошқа воситалардан фойдаланиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Юз терисининг қаришига олиб келадиган 6 та тонгги одат