19:37 / 16.11.2022
1 607

Хуштаъм «холодец» тайёрлашнинг 3 та муҳим сири...

Хуштаъм «холодец» тайёрлашнинг 3 та муҳим сири...
Фото: «Новий очаг»
Холодец — қишда севиб истеъмол қилинадиган яхна егуликлардан бири ҳисобланади. «Новий очаг» нашри мазали «холодец» тайёрлашнинг бир нечта сирларини уй бекаларига тақдим этди.

Товуқ гўшти ва индейкадан тайёрланадиган холодец рецепти

Фото: «Новий очаг»
8 кишилик порция учун:
Керакли масаллиқлар: 2 бўлак индейка, яримта пиширилган товуқ, 5-6 та қалампир, нўхат, 2 та пиёз, 2 та сабзи, ярим боғ петрушка, 3 донача саримсоқ, 1 қошиқ қуритилган кўкатлар 2 та лавр япроғи, туз, 1 пакет желатин.

Тайёрланиши:
1. Товуқ гўшти ва индейкани тозаланган сабзавотлар билан бирга қозонга солинг. Шундан сўнг қозонга қозонга сув солинг ва маҳсулотларни юқори оловда қайнатиб олинг. Қайнагандан кейин паст оловда пиширинг, тез-тез ёғларни олиб туринг. Барча маҳсулотларни 3 соат давомида қайнатиб олинг ва шўрванинг ярмини олиб ташланг. Холодец тайёр бўлишидан 30 дақиқа олдин қозонга лавр япроғи, қалампир, кўкатлар қўшинг.
2. Холодецдан сабзавотларни олиб ташланг, гўштни майда қилиб тўғраб олинг. Уни майдаланган саримсоқ билан аралаштиринг ва холодец тайёрланадиган идишга солинг.
3. Желатинни сувга солинг, кейин иссиқ шўрва билан аралаштиринг, аралашмани идишга солинг. Холодецни салқин жойга ёки музлатгичга қўйинг.

Яна қандай маҳсулотлардан «холодец» тайёрлаш мумкин?

Мол гўшти билан
Мол гўшти ва туёғини олинг. Унга сабзавотларни қўшиб мазали «холодец» тайёрлаш мумкин.

Турли хил гўшт маҳсулотлари билан
Бу энг «бой» ва мазали «холодец». Унга мол гўшти ва қўзичоқ оёқларини солинг. «Холодец»ни 4-5 соат қайнатиб олинг.

Сабзавотлардан тайёрланадиган «холодец»
«Холодец»га қайнатилиб тўғралган сабзавотларни қўшишингиз мумкин, бироқ уларни гўшт билан бирга пиширманг. Егулик тайёр бўлишидан 40 дақиқа олдин 1 та янги сабзи ва таъбга кўра селдерей баргларини солинг, кейин гўшт билан аралаштиринг.

Мукаммал шўрва

Фото: «Новий очаг»
Шўрвага сарғиш ранг бериш учун пиёз ва сабзини қозонга солишдан олдин қуруқ товада қовуринг. Бундан ташқари, шўрвага катта пиёзнинг тоза пўстлоғини қўшишингиз ҳам мумкин. Пишириш пайтида кўпикни олиб ташлашни унутманг. Шўрвани сабзавот қолдиқларидан тоза бўлишини истасангиз 2 қаватли докадан ўтказинг. «Холодец» қаттиқлашганда, унинг юзасидан ёғ қатламини олиб ташланг.

«Холодец»ни музлатиш учун

Товуқ гўшти қотиш хусусиятига эга эмас, шунинг учун унга желатин солиш керак. Бу маҳсулотсиз «холодец» қилиш учун товуқ оёқларини сотиб олишингиз ва уларни индейка, товуқ гўшти билан бирга қайнатишингиз керак бўлади. Мол гўшти ва қўзичоқ гўштидан тайёрланган «холодец»ни гўшт суяклари билан — оёқлар, туёқлар билан пиширсангиз жуда яхши музлайди. «Холодец»ни тайёрлашда эҳтиёт бўлинг: майда бўлакланган суякларни қўшилиб кетмасин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хуштаъм «холодец» тайёрлашнинг 3 та муҳим сири...