Фото: «Новий очаг»
Кўпчиликнинг севимли маҳсулоти бўлган пишлоқ ҳар бир ошхона музлаткичида мавжуд. У бутербродларга қўшилади, газак ва салатлар тайёрланади. «Новий очаг» нашри ҳар куни пишлоқ истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар содир бўлишини аниқлади.
Пишлоқнинг таркибида нималар бор?
Пишлоқ жуда юқори калорияли маҳсулот. 100 грамм чеддер пишлоғида — 402 ккал, дор блюда — 337 ккал, пармезанда — 431 ккал мавжуд. Бундан ташқари, 100 грамм пишлоқда тахминан 30 фоиз ёғ ва 15-27 фоиз оқсилдан ташкил топган. Қолаверса, ҳар қайси турдаги пишлоқда кўплаб витамин ва минераллар бор.
Пишлоқнинг фойдалари
Пишлоқдаги юқори оқсил миқдори иммунитет тизимини мустаҳкамлаш ва ҳужайраларни тиклашга ёрдам беради. Шунингдек, бу мушак массасини тезда олишни истаганлар учун ҳам фойдалидир. Пишлоқда кўп бўлган кальций суяк ва тишларни мукаммал даражада мустаҳкамлайди, остеопороз ривожланиш хавфини камайтиради. Айтганча, кальций танқислиги кузатиладиган инсонлар пармезан, чеддар ва бошқа қаттиқ навларга устунлик бериши мумкин. Пишлоқ бошқа фойдали хусусиятларга ҳам эга: у самарадорлик ва кайфиятни оширади, овқат ҳазм қилиш трактининг фаолиятини яхшилайди.
Пишлоқнинг зарарлари
Зарар ҳақида нима дейиш мумкин? Шифокорлар қон босими ва юрак билан боғлиқ муаммоларга дуч келган одамларга шўр пишлоқлардан воз кечишни тавсия қилади. Пишлоқ (айниқса, қаттиқ навлар) ва ортиқча вазн, ошқозон-ичак касалликлари ва буйракда тоши бўлган беморларга мумкин эмас. Бу, биринчи навбатда, тузли навларга тегишли. Агар пишлоқ истеъмол қилиш истаги тинч қўймаса, фета ёки рикотта каби турлари саломатлик учун хавфсизроқ.
Ҳар куни пишлоқ истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш содир бўлади?
Пишлоқни ҳам меъёрдан ортиқ истеъмол қилиб бўлмайди. Аммо кунига 30 грамм зарар қилмайди — холестерин, юрак ёки шиш билан боғлиқ муаммолар бўлмаса, фойда келтиради. Аксинча бўлса, бу ҳам пишлоқдан бутунлай воз кечиш учун сабаб эмас, шунчаки уни ҳафтасига 2 марта чеклаш кифоя. Ушбу мазали маҳсулот чарчоқдан халос бўлишга, кайфиятни яхшилашга, тишларни кариесдан ҳимоя қилишга ва очликни бартараф этишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди