18:33 / 03.02.2023
246

Олимлар хулосаси: Сутли қаҳва оддийсига қараганда фойдалироқ

Олимлар хулосаси: Сутли қаҳва оддийсига қараганда фойдалироқ
Европлика молекуляр биологлар шуни аниқладиларки, қаҳва сут билан истеъмол қилинса, организмга кўпроқ фойда келтиради.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, сут оқсиллари кофе доналаридаги антиоксидантларнинг таъсирини кучайтиради, деб ёзади Journal of Agricultural and Food Chemistry журнали.

Копенгаген университети олимлари қаҳва таркибидаги антиоксидантлар организмга қандай таъсир қилишини таҳлил қилишди.

Тажрибаларда ҳам соф кислоталар, ҳам турли аминокислоталар ва оқсиллар, бирикмалардан фойдаланилган. Кузатишлар шуни кўрсатдики, антиоксидантлар систеин аминокислота молекуласи билан биргаликда ҳужайраларга энг самарали таъсир қилади. Шундай қилиб, улар яллиғланиш белгиларини уч баравар камайтирди ва туғма иммунитетга яхши таъсир қиладиган генларнинг фаоллигини оширди.

Систеинга бой оқсиллар сут ва сут маҳсулотларида мавжуд. Олимлар шу тариқа сутли қаҳва қора қаҳвага қараганда фойдалироқ деган хулосага келишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар хулосаси: Сутли қаҳва оддийсига қараганда фойдалироқ