Ошхона — овқат тайёрлайдиган, оила ва дўстлар билан вақт ўтказадиган ва, албатта, доимий тозаланадиган жой. Қуйида ортиқча ҳаракат қилмасдан осонлик билан тозаликни қандай сақлаш кераклиги хусусида билиб олинг.
Овқат пишириш пайтида йиғиштиринг
Овқат пишаётганда печда ювилиши керак бўлган идиш ва кастрюлкаларни қолдирманг. Фойдаланишдан кейин дарҳол уларни ювиш раковинасига қўйинг. Шунингдек, стол усти, печни томчилар ва қолдиқлардан дарҳол тозалашни маслаҳат берамиз. Бу кир идишлар тўпланишининг олдини олишга ёрдам беради ва тозалаш вақтини тежайди.
Нам матодан фойдаланинг
Нам артгич чиркларни, стол, печка ва бошқа юзалардаги доғларни тез ва осон кетказиш имконини беради. Ва сув билан ювишни талаб қилмайдиган ювиш воситаларидан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Бу сизга нарсаларни тезроқ тартибга солишга ёрдам беради.
Идишлар, ошхона анжомларини махсус тортма ва шкафларда сақланг
Шкафлар ва жавонларни тартибли сақлаш учун кастрюлка ва қопқоқлар учун ҳам токчалардан фойдаланишни тавсия этамиз. Ҳар бир буюмнинг ўз жойи бўлса, уни топиш ва керакли жойга қайтариш осонроқ бўлади.
Овқатдан кейин дарҳол тозалашни бошланг
Тозалашни кейинроққа қолдирманг, чунки вақт ўтиши билан қолдиқ ва доғларни кетказиш қийинлашади. Овқатланишни тугатгандан сўнг, идишларни раковинага тўплаб, ювишни бошланг. Бу кейинроқ кир идишларнинг тўпланишига олиб келмайди.
Идишларни ювиш учун микротўлқинли печдан фойдаланинг
Агар сиз кир идишларни тозалашингиз керак бўлса, лекин уларни ювишга вақтингиз бўлмаса, уларни бир неча дақиқага микротўлқинли печга қўйинг. Буғ чиркни юмшатишга ёрдам беради. Бу оддий ювиш учун вақт бўлмаганда идишларни тозалашнинг осон ва тезкор усули.
Ошхона столи майдонини тартибга солинг
Стол юзасидаги барча керакциз нарсалар ва ошхона анжомларини жой-жойига қўйинг. Бу ошхонада визуал тартибни яратади. Столда камроқ нарса қолса, тозалик камроқ вақт талаб этади.
Чиқинди қутисини кўринадиган жойга қўйинг
Кўриниб турган чиқинди идишига керакциз нарсаларни тез ва осон ташлайсиз, бу эса уларнинг ошхонада тўпланишига йўл қўймайди. Чиқинди контейнери кўзга ташланадиган жойда бўлса, уни вақтида пайқаш ва мақсадли фойдаланиш осон.
Жўмраклар ва раковинани ортиқча сув тўпланишидан тозаланг
Чўкмаларни кетказиш учун истеъмол циркасидан фойдаланинг ва буни мунтазам равишда бажаринг. Бундай усул ошхонангиз тоза сақланиб, ярқираб туришига ёрдам беради, шунингдек, бактериялар ва чирклар тўпланишининг олдини олади.
Ҳидни йўқотиш воситаларидан фойдаланинг
Лимон, цирка ёки қаҳва доналари каби ҳидни йўқотиш воситаларидан фойдаланинг. Ушбу маҳсулотлар ёқимсиз ҳидларни йўқ қилади, ошхонадаги ҳавони тозалайди. Ошхонада вақт ўтказганда у ер нафақат тоза, балки ёқимли ҳам бўлиши муҳимдир.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг