Фото: The Voice
Коллаген нима? Бу бириктирувчи тўқималарнинг бир қисми бўлган оқсил, организмда у терининг эластиклиги ва мустаҳкамлиги учун жавобгардир. Одатда аксарият маҳсулотларнинг таркибида коллагенни ўқиб, харид қилишади, бироқ бу қанчалик таъсир кўрсатади? The Voice нашри коллаген ичиш инсон организмига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот берди.
Тиббиёт фанлари доктори, терапевт Зион Ко Ламмнинг айтишича, унга кўпинча коллаген миқдорини қандай ошириш ва коллаген қўшимчалари таъсир қиладими, деган савол билан мурожаат қилишади. Унинг фикрига кўра, коллаген ичишни ўйлаётган ҳар бир инсон бир нечта оддий ҳақиқатни билиши керак.
Нима сабабдан кўплаб инсонлар коллаген ичишни маъқул кўради?
Коллаген инсон танасида энг кўп бўлган протеин бўлиб, суяклар, мушаклар, тери ва тендонларда мавжуд. Аслида, бу модда танани бирга ушлаб туради. Шунингдек, коллаген терининг эластиклиги ва мустаҳкамлиги учун жавобгар ҳисобланади ва қариш белгилари — майда ажинлар, мимика чизиқлари ва бошқа тери билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслигига ёрдам беради.
Муаммо шундаки, вақт ўтиши билан коллагенни йўқотамиз — унинг ишлаб чиқарилиши камаяди. Ушбу табиий жарайонга қўшимча равишда, коллагенни йўқ қилишга олиб келадиган омиллар мавжуд. Уларнинг энг ёмони чекиш, қуёш нури ва нотўғри овқатланиш. Бироқ Зион тушунтирганидек, соғлом тери ва бўғимлар учун коллаген етарлича бўлиши кераклигини унутмаслик керак.
Қўшимчалар ўрнига: қандай маҳсулотлар коллагенни ўз ичига олади?
Коллаген унинг таркибидаги аминокислоталар синтези учун витаминлар ва минераллар керак, яъни витамин C, синк ва мис етарли даражада бўлиши керак. Буларнинг барчасини парҳезингизга қуйидаги озиқ-овқатлар маҳсулотларини киритиш орқали олишингиз мумкин:
Суякдан тайёрланган шўрва. Бу аслида коллагенни ўз ичига олган бир нечта маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Суякли шўрвани ўзингиз тайёрлаганингиз маъқул.
Товуқ ва курка. Суякдаги мавжуд бўлган ҳамма нарсани истеъмол қилинг, ҳеч нарсани эътиборсиз қолдирманг, шунда сиз максимал даражадаги коллагенни оласиз.
Балиқ. Биз “бутун” ҳақида гапирамиз — суяклар, кўзлар, теридан фойдаланиш керак. Бунга қандай эришиш мумкин? Рецепт оддий — уларни пишириб истеъмол қилинг!
Тухумнинг оқи. Бу маҳсулот организм томонидан коллаген ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жуда кўп миқдордаги пролин, аминокислоталарни ўз ичига олади.
Ловия. Вегетарианлар ва веганлар учун бу дуккакли маҳсулот муҳим аминокислоталар ва мис олишнинг ажойиб усули ҳисобланади.
Цитрус мевалар. Ушбу турдаги меваларни истеъмол қилиш орқали коллаген биосинтезида иштирок этадиган C витамини оласиз.
Тўқ рангли кўкатлар. Бу маҳсулотлар коллаген парчаланишини олдини олишга ёрдам берадиган хлорофилл ва антиоксидантларга бой.
Ушбу маҳсулотлардан максимал даражада фойдаланиш учун шакар ва оддий углеводларни истеъмол қилинг, юқори глисемик овқатлар коллагенни парчалайдиган яллиғланишни келтириб чиқаради.
Коллаген қўшимчаларининг фойдаси борми?
“Мен кўрган тадқиқотлар самарали кўринади, аммо аниқ хулоса чиқариш учун кўпроқ маълумотлар керак. Бироқ сиз соғлом турмуш тарзини олиб борадиган бўлсангиз, улар зарар қилмайди”, — дейди Зион Ко Ламм.
Шунингдек, у нарх масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш кераклигини маслаҳат беради, сифатли коллаген қўшимчалари қимматга тушади. Харажат қилиб яшашингиз керак: Зионнинг сўзларига кўра, маҳсулот яратишга илмий ёндашуви билан машҳур бўлган таниқли бренддан коллаген сотиб олишингиз керак.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг