Бугунги кунда ҳар кимга балиқ ёғини ичиш тавсия этилади. Аниқроғи, омега-3 ва омега-6 ёғ кислоталарини қабул қилишни. Балиқ ва денгиз маҳсулотларини истеъмол қилмайдиганлар баъзида ҳайрон бўлишади: мия охир-оқибат балиқни севиб истеъмол қилувчиларникидан ёмонроқ ишлайдими? Бу ҳақда қуйида батафсил жавоб топасиз.
Энг муҳими, организм учун зарур бўлган ҳамма нарсани ўз ичига оладиган маҳсулотларни топишдир. Ёғ кислоталари етишмаслиги сабаб мия йиллар давомида вазифасини тўлақонли бажа олмаслиги мумкин: хотира ва диққат билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади.
Вегетарианлар ва балиқни истеъмоли қийин бўлган ҳудудларда яшовчилар ёнғоқ ва уруғларни рационга киритиш орқали вазиятдан чиқиб кетади. Улар шу тариқа ёғ кислоталарини ва бошқа озиқ-овқатлардан D витаминини олади.
Нима учун бу элементлар ниҳоятда муҳим? Омега-3 кайфият ва диққатни назорат қилишга ёрдам беради, Альцгеймер касаллиги ва бошқа хотира муаммолари ривожланишининг олдини олади. D витамини чарчоққа қарши курашади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Омега-3 ёғ кислотасини финдук ёнғоғи, кунгабоқар ва чиа уруғларидан, шунингдек, витамин қўшимчаларидан олишингиз мумкин. D витамини тухум сариғи ва сут таркибида учрайди.
Лекин, балиқни мунтазам истеъмол қилиш орқали буларнинг иккисини ҳам бирваракайига қабул қилиш мумкин. Агар бу сиз учун қийинлик қилса, балиқнинг ҳар хил турларини истеъмол қилинг. Хоҳишга қараб уни турли рецептлар асосида хилма-хил зираворлар қўшиб пишириб, қайнатиб ёки гриллда тайёрлаб кўринг. Натижада, сиз нафақат ўзингиз учун янги лаззатлар турини кашф этасиз, балки организмингизга жуда кўп фойдали моддаларни ҳам берасиз!
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг