
Ўзингиз ҳақингизда биласизми? Ҳафтанинг қайси куни туғилганингизничи? Унда қуйидаги маълумотни ўқинг ва ўзингиз ҳақингизда билмаганларингизни билиб олинг. Маълумотни "Diydoraziz.uz" сайти маълум қилди.
АЁЛЛАР
Душанба… назокатли, хаёлпараст ва нозиктаъб. У бошқа одамга тез мослашиб, кўникувчан ҳамдир. У ёлғиз яшолмайди. У ўз ҳиссиётларини бошқалар билан ҳам баҳам кўргиси келади. У она бўлгачгина ҳақиқий аёл сифатида очилади. Атроф-муҳитга бефарқ бўлмагани боис ҳам, ҳаёт билан мутаносибликда яшаб, юрак амрига кўра иш кўради.
Сешанба… қўли очиқ ва эҳтиросли. Ақлли, ҳазилкаш ва у эркинликни хуш кўради. У қафасда яшолмайди ҳамда туйғулардаги бир хилликдан тез зерикади. Унинг учун муҳаббат — бу қизиқарли ўйиндир. Унга бошқача севгининг кераги йўқ.
Чоршанба… серҳиссиёт, назокатли бўлса-да, у буни яширишга ҳаракат қилади. Муҳаббат борасида у ишонч, самимият, муқимлик тарафдоридир. Айнан шунинг учун ҳам у тўсатдан ўт олиб, кейин сўниши мумкин бўлган бир қарашдаги муҳаббат, эҳтиросларга ишонмайди. У ҳақиқий ҳиссиётлар тарафдори.
Пайшанба… шошма-шошар, узоқ кутолмайди. У ҳақда орзулар, хаёллар оғушида яшайдиган ўта сентиментал шахс деб бўлмайди. У эркинлик ва саргузаштларни ёқтириб, ўз ҳаётий тажрибасини доимий тарзда тўлдириб боради. Эркакларга ундаги табиий жозиба, ўзини эркин тутиши ёқади. Унга эса ўзини бирон нимани бажаришга мажбурлашлари ёқмайди.
Жума… табиатан романтик ва хаёлпараст. Унга гўзаллик ва табиатдаги мутаносиблик жуда ёқади. Ундаги назокат, серҳиссиётлилик қарама-қарши жинс вакилларини ўзига жалб этади. У эса эркаклардан ўзини керак пайтда овутиб, у ҳақда ғамхўрлик қилишлари, ҳимоя қилишларини истайди. У ҳиссий ёлғизликдан қўрқади, фақатгина оила давраси ёки болалари билан ўзини яхши ҳис қилади.
Шанба… сирли, чунки у ўз туйғуларини зўрға ифода этади. У ўзига хос, мустақил. У доим ҳам аёлларга хос мафтун этиш усулларидан фойдаланавермайди. У биринчи навбатда, ақлни устун қўяди. Бир қарашда осуда инсонга ўхшаб кўринса-да, бироқ унинг кўнгил тубида доим туйғулар жунбушга келиб туради.
Якшанба… тезкор ва иродали. Уни туйғулар бошқаради. У ё севади ё севмайди, бошқача бўлиши мумкин эмас. Ўзини ҳам шунга кўра тутади. У ўз ёри билан мағрурланиши даркор, чунки уни ўзи танлаган. У бўйин эгишни, ён беришни истамайди, шу боис ҳам кўпинча заиф эркакларни танлайди.
ЭРКАКЛАР
Душанба… ўта эҳтиросли, унинг хаёлий олами жуда бой бўлиб, доимо янги танишувлар излаб юради, айниқса қарама-қарши жинс вакилларига бефарқ бўлолмайди. У муҳаббат ва назокатга эҳтиёжманддир. Ёлғизлик у учун эмас. Гарчи ташқаридан жуда хотиржам кўринса-да, бироқ кўнглида доим ўз муҳаббатига лойиқ инсонни топа олиш-олмаслиги ҳақидаги хавотир билан яшайди.
Сешанба… ақлли, ўз фикрини асослаб бера олади. У ўзигагина маълум бўлган мафтун этиш усулларидан устомонлик билан фойдаланган ҳолда аёлларни ўзига қарата олади. Уни ўзига хос ҳазил-мутойиба, табассумига қараб таниб олиш мумкин. У ўйин-кулгуни ёқтириб, бунда бошқаларнинг ҳам четда қолишига йўл қўймайди.
Чоршанба… ҳақиқатгўй, ҳалол инсон. У ўз ҳиссиётларини яшира олади. Бироқ доим ҳам ёрига керакли сўзларни топиб гапира олмайди. Бироқ унга ишониш мумкин, агар у севса, демак бу, бир умрликдир. Садоқатли ва эътиборли. У эҳтиросли туйғулардан кўра ишончли муносабатларни устун қўяди.
Пайшанба… мафтункор. У ҳаётни ҳамма борада ўрганишни ва айни дамда ўзи эркин ва мустақил бўлиб қолишни истайди. Оиланинг бир хил ташвишлари уни қўрқитади. Айни дамда у ёлғиз яшолмайди. Унинг кўнглида улкан латофат яшириндир. У улкан туйғуларга қодир.
Жума… санъаткор. Унинг табиий жозибаси олдида бефарқ қолишнинг иложи йўқ, у севаман деганда, айнан шундай ўйлаётган бўлади. Мулойимлик ва юмшоқфеъллик унинг табиатига хосдир. Унга кўнгил мутаносиблиги жуда муҳим. У ўзини яхши кўришларини, фикрларига қўшилиб, унга ғамхўрлик қилишларини истайди. Эр-хотинлик, оила, оила ўчоғи — бу сўзлар мудом унинг қулоқларида жаранглайди.
Шанба… аввало у мустақилдир. У ёлғиз яшай оладиган, ўзига хос феъл-атворга эга шахс. У ўз ҳиссиётларини яширади, бу ҳақда олдиндан бирон нима деб бўлмайди. У ўз туйғуларини ошкор этиб, дилининг қулфи-калитини ҳадеганда очавермайди. Қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан унда ишончсизлик туйғуси кучли. Бироқ ўз ҳақиқий туйғуларини яширувчи эҳтиросли кишидир.
Якшанба… ўз кучига ишонади. У аёлларга ёрдам бериш ва айни дамда уларни бошқаришни ёқтиради. Ва албатта ундан ўзига хос эътироф, эътибор кутади. У гапиришни яхши кўриб, ўзига нисбатан айтилган хушомадни хурсанд бўлиб қабул қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар