63 ёшли япон аёл ўзидан 32 ёш кичик эркакка турмушга чиқди

1 дақиқа ўқиш14.3K
63 ёшли япон аёл ўзидан 32 ёш кичик эркакка турмушга чиқди

Японияда 63 ёшли Азараши исмли аёл ўзидан 32 ёш кичик 31 ёшли эркак билан турмуш қургани ва улар биргаликда никоҳ агентлигини бошқараётгани билан интернет фойдаланувчилари эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Азараши аввалги турмуш ўртоғи билан 20 йилдан зиёд яшаган ва 48 ёшида ажрашган. Шундан сўнг у фарзандини ёлғиз тарбиялаган, уй ҳайвонлари учун кийим-кечак сотадиган бизнес билан шуғулланган.

Унинг ҳозирги турмуш ўртоғи билан танишуви 2020 йил августида Токиодаги кафеда бошланган. Азараши кафеда биров қолдириб кетган телефонни топиб, унинг эгасига қайтариб берган. Орадан бир ҳафта ўтиб, улар тасодифан яна бир жамоат транспортида учрашиб қолган ва телефон рақамларини алмашган. Шундан кейин улар мунтазам суҳбатлаша бошлаган.

Қизиғи, жуфтлик муносабатларининг дастлабки даврида бир-бирининг ҳақиқий ёшини билмаган. Тахминан бир ой ўтиб, ёшларини билиб олишган. Шунга қарамай, муносабатларини давом эттиришга қарор қилишган.

Азарашининг ўғли ҳозирги турмуш ўртоғидан 6 ёш катта. Йигитнинг онаси эса Азарашидан 6 ёш кичик бўлиб, дастлаб уларнинг муносабатларига қарши чиққан. Кейинчалик ўғлининг қатъий қароридан сўнг муносабатга рози бўлган.

Жуфтлик 2022 йил декабрида никоҳини расман қайд эттирган. Улар бир-бирини ижтимоий тармоқларда «Малика» ва «Шаҳзода» деб атаб келади. Ҳозирда эса биргаликда никоҳ агентлигини юритмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?