Муниса Ризаева эридан олдинги муносабатлари ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш69.4K
Муниса Ризаева эридан олдинги муносабатлари ҳақида гапирди

Хонанда Муниса Ризаева шахсий ҳаёти ва турмуш ўртоғи билан муносабатлари ҳақида очиқ гапирди. У никоҳидан аввал ҳам бошқа инсонлар билан муносабатда бўлганини яширмаганини таъкидлади.

«Мен 38 ёшга кирган аёлман. Албатта, шу ёшимгача ҳеч ким билан учрашмаганман, деб айта олмайман. Ҳаётимда бошқа инсонлар ҳам бўлган, ўтмишим бор. Мен буни ҳеч қачон сир тутмаганман», — деди хонанда.

Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи унинг ўтмишига салбий муносабат билдирмаган. Аксинча, хонанда ўзини руҳан оғир ҳис қилган пайтларда ҳам у доимо қўллаб-қувватлаган.

«Мен унга “қийин аҳволдаман, тушкунликдаман” деганимда, у “бунинг аҳамияти йўқ, менинг севгим иккаламизга ҳам етади”, деган. У мени шунчалик яхши кўрганки, “қанча керак бўлса, шунча кутиб тураман”, деб айтган», — дея хотирлади Муниса.

Хонанда тўйдан кейин ҳам муносабатлар осон кечмаганини тан олди. Унинг айтишича, ҳатто тўйдан сўнг уйига боргиси келмаган пайтлари ҳам бўлган.

Шунга қарамай, жуфтлик барча қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтган. Муниса Ризаева бугунги кунда турмуш ўртоғи билан бахтли эканини айтиб, улардаги ҳақиқий муҳаббат никоҳдан тахминан 4–5 ой ўтгач шаклланганини маълум қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?