"Шарқ" гуруҳи хонандаси Татьяна Зайсева ажрашганини маълум қилди ва хейтерларнинг гапларига жавоб берди

"Шарқ" гуруҳи хонандалари Сарвар ва Татьяна Зайсева ажрашганини маълум қилганидан сўнг, хонанда ижтимоий тармоқларда турли негатив изоҳларга дуч келмоқда. Татьяна эса хейтерларга мурожаат қилиб, инсонларнинг шахсий ҳаётига аралашмасликка чақирди.
Татьяна Зайсеванинг айтишича, айрим фойдаланувчилар унинг ажрашганидан кейинги ҳаёти ҳақида турли фикрлар билдирмоқда.
"Ҳар бир инсон алоҳида дунё, алоҳида юрак. Жуда кўп одамлар бировни муҳокама қилишга тайёр", — дея мурожаат қилди хонанда.
У айрим изоҳларда "ажрашиб, ўзини қўйиб юборди, мазза қилиб юрибди" каби фикрлар ёзилаётганини айтди. Хонанда одамлар бошқаларнинг ҳаёти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан туриб хулоса қилмаслиги кераклигини таъкидлади.
Татьяна Зайсеванинг фикрича, ҳар бир инсоннинг бошқаларга кўринмайдиган ўз дунёси ва муаммолари бор.
"Сизлар билмайдиган дунё, ҳаммани ўзига яраша дарди бор. Ҳаммага ўзилага нисбатан меҳр-муҳаббат тилайман", — деди у.
Татьяна: "Бировнинг ҳаётини муҳокама қилманг"
Хонанда мурожаати орқали унга салбий фикр билдираётганларга жавоб берар экан, инсонларни аввало ўз ҳаётига ва ҳис-туйғуларига эътибор қаратишга чақирди.
Сарвар ва Татьяна Зайсеванинг ажрашгани ҳақидаги хабардан кейин хонанданинг шахсий ҳаёти ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган бир пайтда, унинг янги мурожаати ҳам кузатувчилар эътиборини тортди.































Изоҳлар 0
…