2030 йилги жаҳон чемпионати финали: Испания ва Марокаш рақобати

2 дақиқа ўқиш125
2030 йилги жаҳон чемпионати финали: Испания ва Марокаш рақобати
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2030 йилги жаҳон чемпионати финалини ўтказиш бўйича Испания ва Марокаш ўртасида жиддий рақобат мавжуд.
  • Испания ўзининг замонавий стадионлари ва юқори ташкилий салоҳиятини таъкидласа-да, стадионлардаги ирқчилик ҳолатлари унинг номзодлигига сой солмоқда.
  • Марокаш эса 2025-йилги Африка Миллатлар кубогини муваффақиятли ўтказиш орқали ўзининг замонавий инфратузилмаси ва хавфсиз макон эканлигини кўрсатмоқчи.

Футзал ва футбол оламида 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги бўйича қизғин баҳслар давом этмоқда. Халқаро футбол ассосиасиялари федерацияси (FIFA) ушбу нуфузли турнирни ўтказиш ҳуқуқини уч мамлакат – Испания, Португалия ва Марокашдан иборат қўшма аризага топширган бўлса-да, мусобақанинг энг муҳим учрашуви – финал баҳси қайси давлатда бўлиб ўтиши масаласи жиддий тортишувларга сабаб бўлмоқда. Айни пайтда Мадрид ва Рабат шаҳарлари ўртасида ўзига хос яширин рақобат авжига чиққан. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълум қилинишича, турнирнинг дастлабки учта рамзий ўйини мусобақанинг 100 йиллигини нишонлаш мақсадида Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ташкил этилиши белгиланган. Бироқ асосий финал учрашуви қаерда ўткзилиши Испания ва Марокаш ўртасидаги асосий талашув нуқтасига айланди. Ҳар икки томон ҳам ушбу тарихий учрашувни ўзида қабул қилишга ҳақли эканини айтиб, турли важларни келтирмоқда.

Испания томонининг даъволари ва инфратузилма салоҳияти

Испания футбол федерацияси президенти Рафаел Лусан ўз чиқишларида финал учрашуви айнан Испанияда ўтказилишини бир неча бор қатъий таъкидлаган. Унинг фикрича, ҳал қилувчи ўйинни бошқа давлатга беришни тушунтиришнинг иложи йўқ, чунки мамлакат ташкилий жиҳатдан энг юқори салоҳиятга эга. Шунингдек, Испания томони янгиланаётган «Сантяго Бернабеу» ва «Камп Ноу» каби йирик стадионларни асосий мезбон сифатида кўрсатмоқда.

Бироқ Испания бидигининг ғалабасига жиддий соя солаётган омиллар ҳам мавжуд. Сўнгги пайтларда Испания стадионларида кузатилаётган ирқчилик ҳолатлари кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу эса турли ирқ ва рангдаги инсонларни бирлаштирадиган мундиал финалини ирқчиликка қарши кураш борасидаги муаммолари ҳал этилмаган мамлакатда ўтказиш қанчалик тўғри деган жиддий этика саволини кўндаланг қўймоқда.

Марокашнинг имкониятлари ва хавфсиз қирғоқ ғояси

Реал Мадрид юлдузи Винисиус Жуниор бундан аввалроқ агар ирқчиликка қарши кураш яхшиланмаса, жаҳон чемпионатини Испаниядан тортиб олиш кераклигини талаб қилган эди. Ўшанда Испания ОАВ бунга кескин эътироз билдирган бўлса-да, кейинги кунларда содир бўлган воқеалар футболчининг ҳақлигини амалда кўрсатиб қўйди. Бу ҳолат Марокаш фойдасига ишлаётган муҳим омиллардан бирига айланди.

Марокаш ўз навбатида 2025 йилги Африка Миллатлар кубигини юқори савияда ўтказиш орқали замонавий стадионлар ва мукаммал ташкилий ишларини намойиш этишга тайёрланмоқда. Шимолий Африка вакиллари Ўрта ер денгизининг жанубий қирғоғи тарихий мундиал финали учун хавфсиз ва замонавий макон бўла олишини фаол равишда илгари сурмоқда. Натижада, FIFA олдида жуда нозик ва масъулиятли танлов турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?