11:39 / 12.06.2023
351

Пиёзнинг соғлиқ учун 5 хил ажойиб фойдаси ҳақида биласизми?

Фото: “Новий очаг”

Антиоксидантларга бой бу сабзавот ичакларга ёрдам беради, юракни ҳимоя қилади, иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва ҳатто, саратон касаллигидан ҳимоя қилади. Хўш, пиёз қанчалик фойдали? “Новий очаг” нашри бу саволга жавоб топишга ҳаракат қилади.

Бир дона ўрта ўлчамдаги пиёзда қуйидагилар мавжуд:

  • 44 калория
  • 13 г углеводлар
  • 1 г протеин
  • <1 г ёғ
  • <1 г тўйинган ёғ
  • 2,5 г клечатка
  • 6 г шакар
  • 216 мг калий
  • 15 мг магний
  • 11 мг C витамини
  • 0,178 мг B6 витамини

Пиёз қанчалик фойдали?

Ушбу сабзавот

  • C витамини,
  • B6 витамини,
  • фолий кислотаси,
  • калий
  • марганецнинг

табиий манбаидир. Энг муҳими у бизнинг таомларимизни туз ва лаззат кучайтиргичлар қўшилмасданоқ янада мазали ва хушбўй қилади.

Юракни ҳимоя қилади

Пиёздаги таркибидаги табиий бирикмалар яллиғланишни камайтиради ва холестерин даражасини пасайтиради. Бундан ташқари, сабзавот таркибида кўп бўлган полифенол қуэрcетин қон босими даражасини пасайтиришга ёрдам беради.

Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди

Онангиз болалигингизда пиёз грипп ва шамоллашда ёрдам беради, деб айтганми? Чиндан ҳам пиёзда топилган фитокимёвий моддалар иммунитетни кучайтиради, вируслар ва бактерияларга қарши турадиган махсус оқсиллар синтезини рағбатлантиради.

Саратон хавфини камайтиришга ёрдам беради

Пиёздаги антиоксидантлар нафақат яллиғланишга қарши таъсирга эга: олтингугурт органик бирикмалари саратоннинг айрим шаклларини ривожланиш хавфини ҳам камайтиради. Масалан, 2014 йилда чоп этилган 27 та тадқиқотнинг мета-таҳлили шуни кўрсатдики, пиёз истеъмол қилиш ошқозон ва йўғон ичак саратони хавфини камайтиради.

Овқат ҳазм қилишни яхшилайди

Аксарият катталарда клечатка етишмайди, бу бизнинг ичакларимиз тўғри ишлаши учун зарур бўлган  моддадир. Пиёз махсус клечаткага бой бўлиб, фойдали ичак бактериялари — пробиотикларнинг кўпайишига ёрдам беради. 2018 йилда чоп этилган тадқиқотларга кўра, пиёздаги клечатка ичак бактерияларини мувозанатлашда бошқа мева ва сабзавотлардаги толаларга қараганда анча яхши самара беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Пиёзнинг соғлиқ учун 5 хил ажойиб фойдаси ҳақида биласизми?