13:42 / 03.08.2023
180

D витаминининг сўрилишига тўсқинлик қиладиган 5 та сабаб

Фото: “Лиса.ру”

Д витамини инсон саломатлигида муҳим рол ўйнайди. Аммо ёз бўйи пляжни умуман тарк этмаганларда ҳам ушбу модданинг танқислиги кузатилиши мумкин.

Д витамини танқислиги ҳозирда ниҳоятда долзарб муаммога айланган. Маълумки, фақат ёздагина эмас, балки барча мавсумларда у қуёш нурлари таъсирида ишлаб чиқарилади. Коронавирус пандемияси даврида унинг нафас йўллари касалликларидан ҳам ҳимоя қилиши аниқланди. Қолаверса, суякларни мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим, чунки у калций ва фосфорни яхшироқ сўрилишига ёрдам беради.

Қуёшдан ортиқча ҳимояланиш

Қуёшдан ҳимояланиш муҳим ва саломатлик учун фойдалидир. Кийим-кечак ва бошқа ҳимоя воситалари ҳам қуёшдан олинадиган озуқа моддаларининг сўрилишига халақит беради. Агар ҳар доим соғлом модданинг дозасини олиш учун дераза ёнида ўтирилса, бу фойда бермайди — қуёш нурлари ойнадан ўта олмайди ва шунинг учун организмни D витамини билан таъминламайди.

Теридаги меланин миқдори

Меланин организмдаги молекула бўлиб, тери пигментациясида катта рол ўйнайди. Инсонда меланин миқдори ортиши билан D витаминининг сўрилиши камаяди. Яъни, териси ёрқинроқ рангли инсонлар учун моддани олиш осонроқ бўлади. Аммо уларда қуёшда тез қизариб кетиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

Ёш, тана тузилиши, яшаш жойи

Д витаминининг сўрилишига халақит берадиган омиллар рўйхатига яшаш жойи, тана тузилиши ва ёш ҳам қўшилади. Айрим инсонлар кўп вақтини ташқарида ўтказа олмаслигининг кўплаб сабаблари бор, масалан, оғир меҳнат талаб қиладиган иш. Баъзилар эса қуёш нури кам бўлган иқлим шароитида яшайди.

Д витамини тери орқали сўрилади ва ёғ ҳужайраларида сақланади, лекин ёғ ҳужайралари баъзан озуқа моддаларини ҳам захира сифатида сақлаши мумкин. Яъни тўлачадан келганлар баъзан қуёш нурида ҳам D витаминини камроқ олади. Шунингдек, ёш ўтиши билан D витаминининг сўрилиши ҳам секинлашади.

Баъзи касалликлар

Баъзи касалликлар D витаминининг организмга кириб бориши учун метаболизмга халақит бериши мумкин. Масалан, буйрак ва жигар касалликлари, иккинчи тоифа қандли диабет билан оғриган беморларда ушбу витаминнинг сўрилиши камаяди. Қолаверса, ошқозон билан боғлиқ муаммолар кузатилганда ҳам D витаминининг сўрилиши кескин секинлашади.

Махсус парҳезлар

Д витамини табиий равишда чекланган миқдордаги озиқ-овқатларда мавжуд бўлиб, уни парҳез вақтида истеъмол қилиш жуда қийин. Шунинг учун глютенсиз парҳезда бўлганлар кўпинча дон маҳсулотлари, буғдой уни ва нон каби маҳсулотларни рациондан чиқариб юбориши мумкин. Худди шу нарса сут, балиқ ёки тухум истеъмол қилмайдиган вегетарианларга ҳам тегишли.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » D витаминининг сўрилишига тўсқинлик қиладиган 5 та сабаб