Ҳеч аҳамият берганмисиз, шундай аёллар борки, каттаю кичикни ўзига бирдек ром этади, доимо диққат марказида бўлади, ҳамма улар билан суҳбатга ошиқади. Xўш, бунинг сири нимада?
1. Ҳамма нарсага ижобий қарайдилар
Ҳа, уларда ҳам асабийлик, тушкун кайфият бўлади. Аммо фақат яxшиликка ишониб яшайдилар. Ёмонликдан ҳам яxшилик қидирадилар, юзларида доимо ним табассумни кўрасиз. Табиийки, қовоғи солинган, доим нимадандир норози, ўйчан аёллардан кўра табассум қилувчи хонимлар билан суҳбатлашгингиз келади. Ундаги хуш кайфият сизга ҳам “юқади”.
2. Масъулиятни ўз бўйниларига оладилар
Баxтли ва хуш кайфиятда бўлишнинг сирларидан бири ҳамма нарса ўз измингиздалигига ва ўз ҳаётингизга фақат ўзингиз жавоб бера олишингиздадир. Агар омадсизликларингизга кимнидир айбдор қилсангиз, ўзингиздан ҳаммани узоқлаштирасиз, чунки бошқаларга салбий ҳисларингизни бошқаларга “юқтирасиз”да.
3. Ўзларини алдашмайди
Бундай хонимлар ўзларини алдамайдилар. Ҳаётга теран қарайдилар ва ҳаммаси яxши бўлишига ўзларини ишонтирадилар. Аслида ҳам, шундай бўлиши учун қўлларидан келган барча нарсани қиладилар.
4. Яxшиликни раво кўришади
Яқин инсонидан айб ахтаравериш муносабатларни бурчакка тақаб қўйишини билишади. Ҳаммани борича қабул қилиб, ортиғини кутмайдилар, атрофдагиларни ўзгартиришга ҳаракат қилмайдилар ҳам. Ҳатто ҳаётлардаги энг ёмон ҳодиса юз берганда ҳам, дарров айбдорларни қидиришга киришмайдилар. Аксинча, вазиятга объектив ёндашадилар.
5. Яқинларининг ўсишига xалақит бермайдилар
Аксинча ёрдам берадилар. Оиланинг тинчлиги учун орзуларидан воз кечишга тўғри келганидан ҳеч қачон нолимайдилар. Турмуш ўртоғингизнинг қизиқишлари ва орзуларига қаршилик кўрсатмайдилар. Уларнинг амалга ошишига кўмаклашадилар.
6. Улар аввало ўзлари учун пардоз қилишади
Ҳамиша ўзларига оро бериб юрадилар. Уларни барча камчиликлари билан, борларича қабул қиладилар. Ҳар қандай шароитда ҳам гўзал бўлиш учун ҳаракат қиладилар.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ангела Меркель Трампнинг сайловдаги ғалабасидан хафа бўлганини тан олди
Лукашенко агар норозилик намойишлари бўлса, Беларусда интернетни бутунлай “узиш” билан таҳдид қилди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”