Хитой роботлари Саудия Арабистонининг анъанавий рақсини ижро этди (видео)

1 дақиқа ўқиш243
Хитой роботлари Саудия Арабистонининг анъанавий рақсини ижро этди (видео)

2026 йил 28 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 77 йиллиги муносабати билан қабул маросими ўтказилди. Тадбир Хитойнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси томонидан ташкил этилган. Бу ҳақда Хитойнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси маълум қилди.

Маросимнинг энг қизиқарли лаҳзаларидан бири Хитойда ишлаб чиқарилган гуманоид роботларнинг чиқиши бўлди. Роботлар Саудия Арабистонининг анъанавий кийимларида саҳнага чиқиб, мамлакатнинг машҳур «Ardah» анъанавий рақсига хос ҳаракатларни ижро этди. Айрим кадрларда роботларнинг қўлларида қиличлар билан уйғун ҳаракат қилгани кўринади.

Тадбир Риёддаги Маданият саройида бўлиб ўтди. Унда Риёд шаҳри ҳокими шаҳзода Файсал бин Абдулазиз бин Айяф, Хитойнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Чан Хуа, дипломатлар, давлат амалдорлари ва бошқа меҳмонлар иштирок этди. Расмий маълумотга кўра, маросимга 600 нафардан ортиқ меҳмон ташриф буюрган.

Роботларнинг Саудия Арабистонининг анъанавий рақсини ижро этиши тадбирга ўзига хос тус бериб, ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Хитой элчиси Чан Хуа роботларнинг чиқиши меҳмонларда катта таассурот қолдирганини таъкидлаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?