14:06 / 04.11.2016
11 374

Камбағалликка олиб келадиган 7 одат

Камбағалликка олиб келадиган 7 одат

Бизнинг одатларимиз жисмоний ва эмоционал ҳолатларимизга таъсир қилиб, қарийб ҳаракатларимизни дастурлаб беради ҳамда ҳаётимизга таъсир кўрсатади. Улар орасида ҳаётимиздан олиб ташлашимиз керак бўлганлари бор.

1. Ўзингизга ачиниш одати

Камбағаллик одати ўзига ва омадсиз тақдирига ҳаддан ортиқ ачинишдан келиб чиқади. Қоматингиз, даромадларингиз, маълумотингиз, уйингиз, об-ҳаво, супермаркетдаги сотувчининг ёқмаслиги — буларнинг барчаси ўзингизнинг омадсизлигингизга ачиниш учун сабаб бўлиши мумкин.
Ўзига ачинишни ўрганиб қоладиган одам атрофдагиларга ҳамдарддлик ҳиссини йўқотади. Бечора бўлиш осон, аммо барчаси учун меҳнат қилиш керак. Бундайлардан доимий равишда қочишади. Унинг алоқалари камаяди. Ўзига ачиниш — бу кам маошли иш ва оддий яшашга эришишнинг энг яхши усули.

2. Ҳамма нарсада пулни тежаш

Агар дўконга киришингиз билан чегирмали нарсаларни излаётган бўлсангиз, ҳеч қачон ҳеч кимга қарз бермасангиз, официантларга чой-чақа ташламасангиз ва ҳамкасбларингиз сиздан кам ишлаб кўпроқ ҳақ оляпти деб ҳисобласангиз, демак камбағаллик одати сизга сингиб бўлган.

Аналитикларнинг фикрича, ҳаддан отиқ тежамкорлик,одамнинг даромад ва ҳаражатлари ўртасида мутаносиблик йўқлигидадир. Бой одам ҳар бир нарса учун ҳаққоний нарх тўлайди. Бундан ташқари ҳамманинг меҳнатига яраша ҳақ ҳам беришга тайёр.

3. Ҳамма нарсани пулга чақиш

Фақат камбағалликка дастурланган одамларгина фақат яхши маош билан бахтли бўлиш мумкин деб санашади. Қиммат кийим, машина, уйсиз эса бахтга эришиш қийин деб ўйлашади.Бой одамлар эса севги ва дўстликни энг қимматбаҳо нарса деб санашади.

4. Пул тугаётганда саросимага тушиш одати

Ишда сизни қисқартиришларини билганингиздан сўнг саросимага тушишингиз бу ички камбағаллик дастури лейилади. Бой одамларда пул тенги йўқ бирлик эмас: бугун улар бор эртага эса йўқ.

5. Топганингдан кўпроқ сарфлаш одати

Сиз иккита ишда ишлаяпсиз, аммо барбир пулингиз етмаяпти? Ниманидир ўзгартириш вақти келди! Ҳаражатларни кўриб чиқинг.

6. Яхши кўрмаган ишингиз билан шуғулланиш одати

Мен бўлмасам, яна ким? Руҳшуносларнинг айтишича, ҳаётда ёқтирмаган иши билан шуғулланувчилар камбағалликка тайёр одамлар саналади. Бунга сабаб эса ёқтирмаган ишини қилишга ундовчи ҳислар. Бу одатдан воз кечинг, ўзингиз ёқтирадиган иш билан шуғулланинг. Фақат шу йўл билан омадга эришасиз.

7. Қариндошлардан узоқда юриш одати

Етти пушти бойларнинг энг эъзозланадиган қадрияти бу оиласидир. Аҳир айнан шу ерда ҳар қандай шароитда ҳам ҳаловат топиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Камбағалликка олиб келадиган 7 одат